2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
МАТБУОТ АНЖУМАНИ: 2026 йил 2 октябрь, жума, соат 15:00, жонли эфир (пресс-релиз)
  • 01.10.2026
  • 18

2026–2027 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунлари ҳамда мавсум ичида олиб бориладиган муҳим вазифалар

Акциядорлик жамияти таркибий тузилмасида 17 та филиал мавжуд, уларда жами 9 027 нафар ишчи-ходим фаолият юритмоқда. 14 та магистрал электр тармоқлари, “Энергомахсусавто”, “Energo-IT” ҳамда “Магистралтармоққурилиш” филиаллари.

Айни пайтда ташкилот тасарруфида 35–500 киловольт кучланишли, умумий узунлиги 36 568 километр магистрал электр тармоқлари ҳамда умумий қуввати 60 844 мегавольт∙ампер бўлган 1 679 та подстанция мавжуд.

► Асосий кўрсаткичлар

· 2026 йил январь-сентябрь ойлари давомида магистрал электр тармоқлари орқали 63,4 млрд кВт∙соат электр энергияси транспортировка қилинди, 292,6 млн кВт∙соат миқдорида транзит хизматлари кўрсатилди;

· Шу давр ичида технологик сарф миқдори 3,0 млрд кВт∙соат ёки 4,8 %ни (меъёр 3,3 млрд кВт∙соат, 5,4 %) ташкил этди;

· Электр энергиясини иқтисод қилиш ҳажми 107,1 млн кВт∙соатни (режа 100,7 млн кВт∙соат, 106,3 %), бир бирлик (1000 кВт∙соат электр энергиясини узатиш) хизматини кўрсатиш учун электр энергия сарфи 47,7 кВт∙соатни (режа 37,4 кВт∙соат) ташкил этди;

· Шунингдек, Акциядорлик жамияти балансидаги бино-иншоотларга
2026 йилда умумий қуввати 180 кВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилди (2026 йилгача ўрнатилган қуёш панелларининг умумий қуввати 1107 кВт ташкил этган).

► Йил якуни билан (прогноз-режа):

· электр энергиясини узатиш (транспортировка) 84,4 млрд кВт∙соат;

· технологик сарф ҳажми 4,4 млрд кВт∙соат, 5,26 %;

· электр энергияси иқтисод қилиш ҳажми 162,0 млн кВт∙соат;

· бир бирлик (1000 кВт∙соат узатиш) хизмат кўрсатиш учун электр энергияси сарфи 52,6 кВт∙соат бўлиши кутилмоқда;

· Шунингдек, 310 кВт қўшимча қуёш панеллари ўрнатилади.

 

► Мавсумга тайёргарлик

· Йил бошида 2026/2027 йиллар куз-қиш мавсумида магистрал электр тармоқлари электр қурилмаларининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган эди, унга асосан
23 553 километр электр тармоғи, 2 817 та трансформатор ва 4 217 та коммутацион аппаратда таъмирлаш ишлари амалга оширилди;

· Трансформаторларнинг совитиш тизимидаги 681 та электр двигатели таъмирланди. Барча электр узатиш ҳаво тармоқлари навбатдан ташқари ва даврий кўрикдан ўтказилиб, 25 868 та изолятор ҳамда 14 276 та қуш қўнишидан ҳимояловчи мосламалар ўрнатилди. Йил бошидан 1 679 та подстанциядаги электр қурилмаларининг контакт бирикмалари ҳамда 36 568 километр электр тармоғи тўлиқ тепловизор кўригидан ўтказилиб, аниқланган қизиш ҳолатлари бартараф этилди;

· Юқори кучланишли магистрал электр узатиш тармоқларининг бориш қийин бўлган ҳудудларини, муҳофаза зоналаридаги қурилишлар ва дарахтзорларни аниқлаш, шунингдек, авариявий ҳолатларда шикастланган жойларни қисқа муддатда топиш мақсадида 1 915 километр тармоқ дрон ёрдамида кўрикдан ўтказилди. Кўриклар давомида аниқланган нуқсонлар ўз вақтида бартараф этилиб, юзага келиши мумкин бўлган авариявий ўчишларнинг олди олинди;

· Электр тармоғи хўжалиги объектларининг ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида 200 тонна трансформатор мойи, 5 тонна турли русумдаги сим, 10 километр кабель маҳсулоти, 60 дона металл ва темир-бетон таянч устунлари, 5 555 та изолятор, шунингдек, подстанциялар учун турли қувватдаги 97 та трансформатор захираси шакллантирилди;

· Авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида 222 та навбатчи бригада ташкил этилган бўлиб, улар махсус автотранспорт, зарур эҳтиёт қисмлар, алоқа ва ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланган;

· Электр қурилмаларида авариявий ҳолатлар содир бўлганда тезкор ахборот алмашинувини таъминлаш, маълумотларни таҳлил қилиш ва уларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида Акциядорлик жамиятининг Ситуацион таҳлил бошқармасида раҳбар ва масъул ходимларнинг 24 соатлик навбатчилик режими йўлга қўйилган;

· Истеъмолчиларни ўз вақтида огоҳлантириш, яъни режали таъмирлаш ҳамда фавқулодда ўчиш хабарлари Ахборот хизмати билан ҳамкорликда расмий веб-сайт ҳамда унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида истеъмолчилар эътиборига тақдим этиб борилмоқда.

 

Батафсил маълумотлар Акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайти саҳифаларида:

♦ Веб-саҳифа: https://www.uzbekistonmet.uz/

♦ Telegram: http://t.me/uzmetaxborotxizmati

♦ Facebook: https://www.facebook.com/elektrtarmoq

♦ Instagram: https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz

♦ X: https://x.com/uzbekistonmet

♦ Odnoklassniki: https://ok.ru/group/61026265792660

♦ Youtube https://www.youtube.com/channel/UC6cRpsasTIKnReaCXXqccdg

Электрон почта: info@uzbekistonmet.uz    

E-xat: uzbekiston_met@exat.uz

☎️ Call centre рақами: +998 (55) 500-5545. 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 

*МВА — мегавольт•ампер (тўла қувват); МВт — мегаватт (қувват);

кВт — киловатт (қувват); кВ — киловольт (кучланиш).