Эълонлар
ИНВЕСТОРЛАР УЧУН ҚЎЛЛАНМА
  • 22.10.2019
  • 879

ИНВЕСТОРЛАР УЧУН ҚЎЛЛАНМА

 

    Қўшимча имтиёзларга эга бўлиш учун хорижий сармоядорлар (хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар) га қўйиладиган талаблар

 

    Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан хорижий сармоядорга қонунчиликда белгиланган кафолатлар ва ҳимоя чораларига қўшимча (имтиёз ва преференциялар) тақдим этиш учун мажбурий тартибда сармоя шартномаси тузилади.

    Сармоя шартномаси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тимсолида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва  хорижий сармоядор (сармоядорлар) ўртасида тузилади.

 

    Сармоя шартномасини тайёрлаш учун хорижий сармоядор Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- сармоя шартномаси лойиҳаси;

- қонунчилик билан белгиланган ҳолларда мутассадди органларда экспертиза ўтган техник-иқтисодий далиллар (техник-иқтисодий ҳисоб-китоб) асосида амалга оширилган асосий иқтисодий кўрсаткичлар;

- Адлия вазирлиги хулосаси — сармоя шартномаси лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш соҳасида;

- хорижий сармоядорлар (хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар)га қонунчиликда белгиланган кафолатлар ва ҳимоя чораларига қўшимча равишда солиқ имтиёзлари ва преференциялар тақдим этиш соҳасида Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси хулосалари.

    Хорижий сармоядор сармоя шартномасида ўрнатилган тартиб ва муддатда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига зимма олинган мажбуриятлар ижроси бўйича ҳисоботлар тақдим этади.

 

Манба: https://mift.uz/uz/investp

 

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ

Ахборот хизмати: +998 71-208-5598; 71-236-6808

Telegram: t.me/uzmetaxborotxizmati

 

 

>