2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: Электр узатиш тармоқларида жорий таъмирлаш ва техник кўрик ишлари олиб борилди
  • 26.08.2026
  • 16

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиалига қарашли электр узатиш тармоқларининг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида навбатдаги техник тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, Сирдарё туманида жойлашган 220/110/10 кВ кучланишли «Феруз» подстанциясидан чиқувчи 110 кВ кучланишли L-Peng-Sheng ҳаво электр узатиш линиясида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Шунингдек, “ACWA Sirdaryo” подстанциясидан чиқувчи Л-521 ҳаво электр узатиш линияси белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказилди. Кўрик давомида электр узатиш линиясининг техник ҳолати, таянчлар, симлар ҳамда линиянинг бошқа асосий элементлари кўздан кечирилиб, мавжуд ҳолат ўрганилди.

"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг!