
МАМЛАКАТ: Ўзбекистон Республикаси
ЛОЙИҲА НОМИ: “Марказий Осиёда электр энергияси бозорини ривожлантириш ва энергия тизимлари интеграцияси” (REMIT)
Кредит №: IDA -79550
Топшириқ номи: REMIT Лойиҳасини Техник Назорат ва Амалга Оширишни Қўллаб-қувватлаш бўйича Консалтинг Хизматлари
Лот рақами: REMIT/QCBS-1
Ўзбекистон Республикаси Жаҳон банки билан биргаликда “Марказий Осиёда электр энергияси бозорини ривожлантириш ва энергия тизимлари интеграцияси” (REMIT) Лойиҳасини амалга оширилаётган бўлиб, 220 кВ электр узатиш тармоқларини ва мавжуд подстанцияларни кенгайтириш билан боғлиқ лойиҳалаш, етказиб бериш ва ўрнатиш ишлари устидан техник назоратни амалга ошириш бўйича Консультант ёллаш назарда тутилган.
Консалтинг хизматларининг («Хизматлар») мақсади — “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ (ЎзМЭТ) нинг Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи (ЛАОГ) учун лойиҳани бошқариш ва қурилиш ишларини назорат қилиш хизматларини кўрсатишдан иборат бўлиб, 220 кВ электр узатиш тармоқларини лойиҳалаш, етказиб бериш ва ўрнатиш бўйича шартномалар ҳамда подстанцияларни кенгайтириш ишлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашга қаратилган.
Хизматлар таркибига, жумладан, қуйидаги вазифалар киради:
(i) пудратчилар томонидан тақдим этилган батафсил муҳандислик ҳужжатларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
(ii) лойиҳани бошқариш ва пудратчилар ишларининг бажарилиши ҳамда сифатини назорат қилиш;
(iii) завод синовларида иштирок этиш, ускуналарни синаш ва ишга тушириш устидан назорат қилиш;
(iv) шартнома бажарилиши бўйича ҳисоб-фактураларни кўриб чиқиш ва тўлов сертификатларини бериш;
(v) даъволарни, шартномадаги ўзгаришларни кўриб чиқиш ва зарур ҳолларда шартномага ўзгартиришлар киритишга кўмаклашиш;
(vi) пудратчилар томонидан экологик ва ижтимоий ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
(vii) ишларни бажарилиш ҳисоботларини тайёрлаш ва Буюртмачининг лойиҳани бошқариш салоҳиятини ошириш;
(viii) лойиҳани самарали амалга ошириш учун зарур бўлган ва одатда ўхшаш хусусият ва мураккабликдаги лойиҳалар доирасида Консультантдан кутиладиган бошқа тегишли хизматларни бажариш.
Топшириқнинг тахминий муддати 24 ойни ташкил этиб, бажарилиши 2026 йил август ойида бошланиши кутилмоқда. Батафсил Техник шартлар (ТШ) қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиниши мумкин:
https://cloud.uzbekistonmet.uz/index.php/s/fjsbJPx4mdswM5c
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ (ЎзМЭТ) кўрсатилган хизматларни тақдим этишга қизиқиш билдириш учун манфаатдор консалтинг компанияларини («Консультантлар») таклиф этади. Консультантлар ушбу топшириқни бажариш учун зарур малака ва тегишли тажрибага эга эканликларини тасдиқловчи маълумотларни тақдим этишлари керак. Хизматларни бажариш учун энг яхши компанияларни танлаш Жаҳон банки харид қоидаларида белгиланган Сифат ва нарх асосида танлаш (QCBS) усули асосида амалга оширилади. Ушбу қизиқиш билдириш сўровидан сўнг таклиф тақдим этишга расмий равишда таклиф этиладиган Консультантларнинг қисқа рўйхати шакллантирилади.
Қисқа рўйхатга киритиш мезонлари:
Консультант 220 кВ ва ундан юқори кучланишдаги электр узатиш соҳасида (подстанциялар, электр узатиш линиялари, тармоқ/энергия тизими ва тегишли йўналишлар) камида ўн (10) йил давомида лойиҳалаш ва қурилиш устидан техник назоратни асосий фаолият турлари сифатида амалга ошириб келаётган консалтинг компанияси бўлиши керак.
Консультант сўнгги ўн (10) йил давомида камида икки (2) та муваффақиятли якунланган ёки деярли якунланган шартномалар бўйича тажрибасини тасдиқлаши лозим. Ушбу талаб мақсадлари учун «деярли якунланган» деганда шартнома бўйича ишлар ҳажмининг камида саксон фоизи (80%) бажарилганлиги тушунилади. Ҳар бир шартноманинг қиймати камида бир миллион АҚШ долларини (1 000 000 АҚШ доллари) ташкил этиши ҳамда қуйидаги талаблардан камида биттасига мос келиши лозим:
(a) Умумий узунлиги камида 135 км бўлган 220 кВ ҳаво электр узатиш линиясини лойиҳавий ҳужжатларини кўриб чиқиш ва/ёки қурилиши устидан техник назоратни амалга ошириш; ёки
(b) Камида тўртта (4) ячейкадан иборат, SF6 элегазли ўчиргичлар, ажратгичлар ва ўлчов трансформаторлари билан жиҳозланган, шунингдек IEC 61850 стандартига мувофиқ реле ҳимояси тизимлари ҳамда тегишли телекоммуникация тизимларини ўз ичига олган 220 кВ подстанциянинг лойиҳавий ҳужжатларини кўриб чиқиш ва/ёки қурилиши устидан техник назоратни амалга ошириш.
Охирги уч (3) йил ичида амалга оширилаётган ёки якунланган шартномалар бўйича олинган жами тасдиқланган тўловлар сифатида ҳисобланган беш юз минг АҚШ доллари (500 000 АҚШ доллари) миқдоридаги минимал ўртача йиллик айланма.
Қуйидаги пул оқими талабларини қондириш учун ҳар қандай шартномавий аванс тўловларидан ташқари, ликвид активлар, юкланмаган реал активлар, кредит линиялари ва бошқа молиявий ресурсларнинг мавжудлиги:
a. Бир юз эллик минг АҚШ доллари (150 000 АҚШ доллари);
b. Ушбу шартнома ва Консультантнинг жорий мажбуриятлар бўйича умумий пул оқими талаблари
Консультант ТШ да кўрсатилган топшириқни белгиланган муддатларда бажариш учун етарли миқдордаги малакали асосий (key) ва ёрдамчи (non-key) ходимларга эга бўлиши керак.
Консультант самарали бошқарув тизими ва амалдаги сифатни таъминлаш тизимининг мавжудлигини намойиш этиши керак.
Қизиқиш билдирган Консультантлар Қизиқиш билдиришларни инглиз тилида тақдим этишлари керак ва у қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: (i) компаниянинг келиб чиқиши, мутахассислик соҳалари ва ташкилий тузилмасини тавсифловчи қисқача компания профили; (ii) сўнгги ўн (10) йил ичида бажарилган шунга ўхшаш топшириқлар бўйича тегишли тажрибанинг тавсифи, шу жумладан шартнома номи, мижоз, шартнома қиймати, давомийлиги ва хизматлар ҳажми, мижознинг тавсияномалари ёки шартнома бажарилганлиги тўғрисидаги сертификатлар ва тегишли шартнома имзоланган саҳифаларининг нусхалари; (iii) охирги уч (3) йил учун минимал ўртача йиллик айланма талабига мувофиқликни кўрсатувчи аудит хулосасига эга молиявий ҳисоботлар; ва (iv) юқорида талаб қилинганидек, ликвид активлар ёки кредит линияларидан фойдаланишни тасдиқловчи банк ёки молия муассасасидан тегишли ҳужжат.
Консультантларнинг эътибори Жаҳон банкининг 2025 йил сентябрь нашрида чоп этилган “Инвестицион лойиҳалар учун қарз олувчиларнинг харид қоидалари” (Procurement Regulations) III бўлимининг 3.14, 3.16 ва 3.17- бандларига қаратилади, унда Жаҳон банкининг манфаатлар тўқнашуви бўйича сиёсати баён этилган. Консультантлар малакани ошириш мақсадида бошқа компаниялар билан бирлаша олади, бунда бирлашув қўшма корхона ёки суб-консультант шаклида эканлигини кўрсатиши керак. Қўшма корхона тузилган тақдирда, унинг барча иштирокчилари танлаш амалга оширилганда шартнома бўйича биргаликда ва тўлиқ жавобгарлик юклайди.
Қўшимча маълумот электрон почта орқали олиш мумкин: piu.remit@gmail.com
Қизиқиш билдириш инглиз тилида электрон шаклда қуйида кўрсатилган манзилга, 2026 йил 19 июнь, соат 18:00 (Тошкент вақти) дан кечиктирмай, электрон почта орқали тақдим этилиши керак: piu.remit@gmail.com
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати