Янгиликлар
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”АЖ билан ҳамкорликда фаолият юритаётган барча корхона ва ташкилотлар, шунингдек, Акциядорлик жамияти таркибидаги барча бош бошқарма, бошқарма, хизмат, бўлим, филиал ҳамда таркибий бўлинмалар диққатига!
  • 26.03.2021
  • 427

  Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2021 йилнинг 19 мартдаги 67-сонли йиғилиш баёнига кўра, аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатларининг олдини олиш ва санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш борасида Республика махсус комиссияси қарорлари билан жорий этилаётган чекловларни вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар ҳамда юридик ва жисмоний шахслар  томонидан бажарилишини таъминлашга кўмаклашиш, шунингдек, белгиланган чекловлардан келиб чиқиб, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга юборилаётган ҳужжатлар, лойиҳа ҳужжатлари, хат-хабарлар, таклифнома ва табрикномалар, топшириқларга жавоблар ҳамда хизматга оид барча ёзишмалар қоғоз кўринишида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ” девонхонасига киритиши тўхтатилиб, ҳужжатлар фақат e-xat электрон ахборот (https://t.me/uzmetaxborotxizmati/6324) алмашуви тизими (e-xat uzbekiston_met@exat.uz) ёки электрон почта (info@uzbekistonmet.uz) орқали қабул қилиниши маълум қилинади.

  Ҳурмат билан,
  М.Мирзараимова, Ижро интизомини назорат қилиш ва ишларни юритиш бошқармаси бошлиғи                                 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>