
(КОНСАЛТИНГ ХИЗМАТЛАРИ – ФИРМАЛАРНИ ТАНЛАШ)
МАМЛАКАТ: Ўзбекистон Республикаси
ЛОЙИҲА НОМИ: “Электроэнергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш” (ESTART)
Грант рақами: TB0B5948-UZ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Халқаро тараққиёт ассоциациясидан (Банк) “Электроэнергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш” (ESTART) Лойиҳаси харажатларини қоплаш учун молиялаштириш олди ва мазкур маблағларнинг бир қисмини консалтинг хизматларини молиялаштириш учун фойдаланмоқчи.
Консалтинг хизматлари («Хизматлар») мустақил экологик ва ижтимоий консалтинг хизматларини ўз ичига олади, жумладан: Ўзбекистонда юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғи (HEUT) қурилишига нисбатан молиявий битим тузилишидан олдин экологик ва ижтимоий соҳадаги комплекс ҳуқуқий текширувни (due diligence) ва Қоракўл подстанциясидан Нуробод подстанциясигача бўлган икки занжирли 500 кВ HEUT қурилиши Лойиҳасининг экологик ва ижтимоий (“E&S”) жиҳатларини молиявий ёпилишдан кейин умумий мониторинги.
Ушбу топшириқ бўйича бошланғич харид босқичи учун Техник топшириқ (ТТ) қуйидаги веб-сайтда жойлаштирилган:
https://cloud.uzbekistonmet.uz/index.php/s/Y9fPrTqyDgHJopL
“Ўзбекистон Миллий Электр Тармоқлари” АЖ ваколатли консалтинг фирмаларини («Консалтингчилар») Хизматларни кўрсатишда қизиқишни билдиришга таклиф этади. Манфаатдор Консалтинг компаниялар Хизматларни бажариш учун зарур малака ва тегишли тажрибага эга эканликларини тасдиқловчи маълумотларни тақдим этишлари керак. Қизқа рўйхатга кириш мезонлари:
• Йирик инфратузилма лойиҳаларида, электр узатиш ёки шунга ўхшаш инфратузилма соҳасида экологик ва ижтимоий консалтинг бўйича камида ўн (10) йиллик тегишли тажриба.
• Сўнгги етти (7) йил ичида камида учта (3) лойиҳада Мустақил Экологик ва Ижтимоий Консалтинг компания (MEIK) (ёки эквивалент роль) сифатида тасдиқланган тажрибаси (Тижорат банклари, экспорт кредит агентликлари ёки тараққиёт институтлари томонидан молиялаштириладиган лойиҳаларга устунлик берилади).
• Халқаро стандартларни қўллашнинг тасдиқланган тажрибаси, жумладан Экватор Тамойиллари (EP4), Халқаро Молия Корпорацияси Ижро Стандартлари (2012) ва Жаҳон Банкининг соғлиқни сақлаш, меҳнат ва атроф-муҳит (EHS Guidelines) бўйича кўрсатмалари.
• Атроф-муҳит ва Ижтимоий Таъсирни Баҳолаш (ESIA) Атроф-муҳит ва Ижтимоий Бошқарув Режаси (ESMP) таҳлилини, Атроф-муҳит ва Ижтимоий Ҳаракатлар Режаси (ESAP) ишлаб чиқишни, шунингдек қурилиш ва/ёки эксплуатацион мониторингни ўз ичига олган Экологик ва Ижтимоий Комплекс Ҳуқуқий Текширувни (ESDD) ўтказишнинг тасдиқланган тажрибаси.
• Тасдиқланган минтақавий тажриба, жумладан Ўзбекистонда ёки Марказий Осиёда ишлаш, шунингдек рус ва/ёки ўзбек тилларида ёрдам билан инглиз тилида хизмат кўрсатиш имконияти.
(Талаблардан бирортасига мос келмаслик дисквалификацияга олиб келади.)
Асосий экспертлар олдиндан танлаш босқичида баҳоланмайди.
Консалтингчилар ўз малакаларини ошириш мақсадида бошқа фирмалар билан бирлашишлари мумкин, бироқ бундай бирлашиш қўшма корхона ва/ёки субконсалтинг эканлигини аниқ кўрсатишлари шарт. Қўшма корхона тузилган тақдирда, унинг барча аъзолари танлов натижалари бўйича тўлиқ шартнома бўйича биргаликда ва алоҳида жавобгар бўладилар. Қўшма корхона иштирокчиларининг максимал сони иккита (2) билан чекланади.
Манфаатдор Консалтингчиларнинг эътибори Жаҳон Банкининг “Инвестицион молиялаштириш лойиҳалари бўйича қарз олувчилар учун харид қилиш тўғрисидаги низом”, 2025 йил сентябрь (“Харид қилиш тўғрисидаги низом”) нинг III, 3.14, 3.16 ва 3.17-bandlariga қаратилади, уларда Жаҳон Банкининг манфаатлар тўқнашуви бўйича сиёсати баён этилган.
Манфаатдор Консалтингчилар Хизматларни бажариш учун зарур малака ва тегишли тажрибага эга эканликларини тасдиқловчи маълумотларни тақдим этишлари шарт. Фирма Харид қилиш тўғрисидаги низомда назарда тутилган энг кам харажат асосида танлаш усули (LCS)), ушбу усулга кўра шартнома минимал техник талабларга жавоб берадиган таклифлар орасидан энг паст нархни таклиф этган фирмага берилади. Ушбу ҚИЗИҚИШНИ БИЛДИРИШ ТАКЛИФЛАРИ сўрови натижасида олдиндан танланган фирмалар таклифларни тақдим этишга расмий таклиф қилинади.
Қўшимча маълумотни иш вақтида қуйидаги манзилдан олиш мумкин:
“Ўзбекистон Миллий Электр Тармоқлари” АЖ
Осиё кўчаси, 42, Юнусобод тумани, Тошкент шаҳри 100084, Ўзбекистон Республикаси.
4-қават, 401-хона.
Тел.: +99871 236 66 33.
e-mail: pmu.modernization@gmail.com
ҚИЗИҚИШНИ БИЛДИРИШ ТАКЛИФЛАРИ аризалари тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга инглиз ва рус тилларида (зиддият юзага келганда инглиз тили устунлик қилади) pmu.modernization@gmail.com электрон почта манзилига 2026 йил 12 июнь, маҳаллий вақт билан соат 17:00 гача тақдим этилиши керак.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати