2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ONLINE: Айни пайтда Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари томонидан сайёр қабул ўтказилмоқда
  • 30.04.2026
  • 41

✔️ ONLINE: Айни пайтда Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари томонидан сайёр қабул ўтказилмоқда

✍️  Аввал хабар  берганимиздек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Феруз Мустафоевич Қурбонов томонидан фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилмоқда.

Сайёр қабул давомида фуқаролар электр таъминоти, бўш иш ўринлари, пойтахт маҳаллаларида олиб борилаётган ободончилик ва кўкаламзорлаштириш жараёнида энергетика ташкилотлари ходимларининг иштироки ҳамда бошқа ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий-маиший масалалар юзасидан фикр билдириб, ўзаро муҳокама этилиб, фуқароларнинг мурожаатлари тегишли тартибда қайд этиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ раҳбариятининг фуқароларни қабул қилиш кунлари, белгиланган тартибда олдиндан қайд этилган сўровларга биноан ўтказилаётган шахсий қабуллардан  ташқари ҳудудларда фуқаролар учун ташкил этиладиган сайёр қабуллар ҳам мунтазам равишда  ўтказиб келинади.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat