2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Қизиқарли хабарлар
Ўзбекистон тоза ва барқарор энергетикага ўтиш учун 500 млн доллар олади
  • 12.01.2026
  • 23

Осиё инфратузилма инвестициялари банки “яшил ўтиш” дастури учун ярим миллиард доллар ажратмоқда.

Дастур доирасида замонавий энергия тежамкор технологияларни жорий этиш, давлат корхоналари ва энергетика сектори учун «яшил» стандартларни ривожлантириш, шунингдек, карбон кредитлари бўйича шаффоф қоидалар яратиш режалаштирилган.

Буларнинг барчаси экологик лойиҳаларга хусусий инвестицияларни жалб этишга ва мамлакат иқтисодиётини иқлим ўзгаришларига янада барқарор қилишга хизмат қилади.

Одамлар учун бу ҳаёт сифатининг реал яхшиланишини англатади: электр энергияси ва иситишга камроқ харажат, шаҳарларда тоза ҳаво ва уй-жойларда қулай шароитлар.

Ушбу чора-тадбирлар мамлакатга янги иш ўринлари яратиш ва табиатга зарар етказмасдан барқарор ўсишни таъминлашга ёрдам беради. 

Манба:  https://t.me/clearenergy/2948 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati