2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
БРИФИНГ: 26 январь куни истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар
  • 27.01.2026
  • 3

Энергетика вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Дилдора Хашимова 26 январь куни истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Кеча, 26 январь куни электр станциялари орқали жами 266,5 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.

Республика истеъмолчиларига 247,6 млн кВт·соат электр энергияси етказиб берилди.

Табиий газ истеъмоли 144,8 млн куб метрни ташкил қилди. 2 минг 300 тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилди. Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига 2 минг 300 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Ҳудудлардаги газ тўлдириш шохобчаларидаги суюлтирилган газ захираси 700 тоннага ошиб, 7,4 минг тоннага етди.

Автобензин ва дизель ёнилғиси ҳам аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжини қоплайдиган даражада етказиб берилмоқда. Хусусан, 26 январь куни биржа савдоларига жами 11 минг 970 тонна автобензин ва 15 минг 916 тонна дизель ёнилғиси чиқарилиб, шундан 5 минг 793 тонна бензин ва 1 минг 473 тонна дизель ёнилғиси сотилган.

Шунингдек, биржа савдоларига 1 минг 960 тонна суюлтирилган газ чиқарилган ва шунча ҳажмда сотилган.

Кеча электр қурилмаларида юзага келган 9 та, газ таъминотида эса 1 та носозлик авария бригадалари томонидан тезкорлик билан бартараф этилган. Тизимда 24/7 режимида кучайтирилган тартибда иш олиб борилмоқда.

Электр ва газ таъминоти корхоналарида жами 1 минг 479 та махсус бригада ташкил этилган, ушбу бригадалар таркибида 7 минг 596 нафар ишчи-ходим жойларда кечаю кундуз фаолият юритиб бормоқда. 

Манба: https://gov.uz/ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati