

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан Янгиқўрғон туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Хадикент» подстанциясида муҳим техник таъмилаш ишлар амалга оширилди.
⚙️ Ушбу жараёнда Т-1 трансформаторидаги маънан ва жисмонан эскирган, техник ресурслари тугаган қурилма тўлиқ янгисига алмаштирилди. Бу ишлар, аввало, куз-қиш мавсумида электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, генерация жараёнида ҳосил бўладиган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга узлуксиз ва ишончли етказиш мақсадида амалга оширилди.
⚡️ Бундан ташқари, янгиланган ускуналар тўлиқ техник синовлардан ўтказилиб, подстанция иш фаолиятининг хавфсизлиги ва самарадорлиги оширилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!