2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
БРИФИНГ: 25 январь куни истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар
  • 26.01.2026
  • 10

Энергетика вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Дилдора Хашимова 25 январь куни истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Ўтган ҳафта охирида юртимизда электр энергиясининг суткалик истеъмоли бўйича янги рекорди қайд этилди. Хусусан, 2026 йил 24 январь куни электр энергияси суткалик истеъмолининг тарихий максимал даражаси янгиланди. Тезкор маълумотларга кўра, кунлик умумий истеъмол 283 миллион кВт·соатни (кичик қувватли қуёш генерациясини ҳисобга олмаганда) ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг қиш мавсумида энг юқори суткалик истеъмол 11 январь куни кузатилиб, 271,8 млн кВт·соатни ташкил этган эди. Шунингдек, 2025 йилнинг ёз мавсумида, жумладан июль ойида электр энергияси суткалик истеъмолининг энг юқори кўрсаткичи 272,6 млн кВт·соатга етган. Тезкор маълумотга асосан, ўтган шанба куни бу рекорд янгиланиб, 283 млн кВт·соат бўлди.

Кеча, 25 январь куни электр станциялари орқали жами 264,2 млн кВт·соат, режадагига нисбатан 103 фоиз кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди.

Республика истеъмолчиларига 246,9 млн кВт·соат, режадагига нисбатан 103 фоиз кўп электр энергияси етказиб берилди.

Табиий газ истеъмоли 144,7 млн куб метрни ташкил қилди. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига махсус техникалар ва жамоат транспортлари учун кунлик 1,5 млн куб метр табиий газ етказиб берилди. Хусусан, табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимидан (АСКУГ) олинган маълумотларга кўра, Фарғона водийсидаги махсус техникалар ва жамоат транспортлари учун жами 81 813 куб метр табиий газ етказиб берилган.

Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари учун 2 минг 300 тонна (режага нисбатан 109% кўп) суюлтирилган газ ишлаб чиқарилди, 500 тонна етказиб берилди. Ҳудудлардаги газ тўлдириш шохобчаларидаги суюлтирилган газ захираси 2 тоннага ошиб, 6,7 минг тоннага етди.

Кеча электр қурилмаларида юзага келган 5 та, газ таъминотида эса 1 та носозлик авария бригадалари томонидан тезкорлик билан бартараф этилган. Тизимда 24/7 режимида кучайтирилган тартибда иш олиб борилмоқда.

Электр ва газ таъминоти корхоналарида жами 1 минг 479 та махсус бригада ташкил этилган, ушбу бригадалар таркибида 7 минг 596 нафар ишчи-ходим жойларда кечаю кундуз фаолият юритиб бормоқда.

Манба: https://gov.uz/ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati