

Маълумки, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўзининг бир қатор вазифалари амалга ошириш билан бирга юқори кучланишли электр тармоқларини қуриш, кенгайтириш, модернизация ва реконструкция қилиш, теxник қайта жиҳозлаш, объектларни молиялаштириш ҳамда уларни амалда бажарилиши учун йиллик ва истиқболли электр тармоқларининг қурилиш дастурларини ҳам амалга оширади.
Акциядорлик жамияти таркибидаги Капитал қурилиш бошқармаси магистрал электр тармоқларда олиб борилаётган лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж ишларини амалга оширилиши ва ўз вақтида молиялаштирилишини мувофиқлаштиради. Шунингдек, бошқарма “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ таркибий корхона ва бўлинмаларидан лойиҳанинг бажарилишини назорат қилиш жараёнида пудратчи ташкилотларнинг шартнома мажбуриятларини ва зарур бўлганда, шартномада назарда тутилган санкцияларни тақдим этишни талаб қилади.
Ушбу амалиётлар Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг фармойиш ва қарорлари, Энергетика вазирлиги топшириқ ва кўрсатмалари ҳамда Шаҳарсозлик норма қоидалари, xавфсизлик қоидалари ва бошқа норматив ҳужжатлари асосида олиб боради.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўз маблағлари ва тижорат банклари ҳисобидан 2025 йилда жами 49,4 млн доллар миқдорига (ўзлаштирилди) тенг ҳажмдаги (режага нисбатан 121,0 фоиз) ишларни бажарди.
Жумладан, 2025 йилда Акциядорлик жамияти ўз маблағлари ҳисобидан 2 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилди:
· Навоий вилоятида “220 кВ кучланишли (Л-17-А, Л-17-Д, Л-17-Бесопан ва Л-17-Х-4) электр узатиш тармоғидан Навоий иссиқлик электр станцияси 650 МВт қувватли 3-буғ-газ қурилмаси доирасида янги 220 кВ кучланишли “кириш-чиқиш” электр узатиш тармоқларини қуриш” лойиҳаси доирасида 7,9 км узунликка эга 220 кВ кучланишли линия қурилди.
· Тошкент вилоятида “Технопаркни электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи ва подстанцияни қуриш” лойиҳаси доирасида 31 км 220 кВли электр тармоғи ва 500 МВА қувватга эга подстанция қурилди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ мамлакатимиз иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бизнес субъектлари ҳамда аҳоли томонидан электр энергиясига бўлган талабни ортиб бораётган қисмини тўлиқ қоплаш мақсадида Акциядорлик жамияти тасарруфидаги электр тармоқларини модернизация ҳамда реконструкция қилиш ишларини жадал олиб бормоқда.
Хусусан, 2025 йилда инвестиция лойиҳалари доирасида 6 подстанцияларда жами 1117 МВА қўшимча қувват яратилди.
Жумладан:
· Навоий вилояти – “А” подстанцияси —125 МВА;
· Андижон вилояти – 475 МВА: “Лочин” подстанцияси — 100 МВА; “Юлдуз” подстанцияси — 300 МВА; “Сарой” подстанцияси — 75 МВА;
· Тошкент шаҳри – 17 МВА: “Қўйлиқ” подстанцияси — 17 МВА;
· Тошкент вилояти – 500 МВА: “Оҳангарон” подстанцияси — 500 МВА.
2026 йилда ҳам «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Капитал қурилиш бошқармаси ўз ваколатлари доирасида Акциядорлик жамияти раҳбарияти топшириқ ва кўрсатмалари асосида иш олиб бормоқда.
Зафар Усмонов, Капитал қурилишбошқармаси бошлиғи
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати