2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Ҳисоботлар
2025 йил САРҲИСОБИ: Электр қурилмалари барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар режаси тўлиқ бажарилди (7-сонли)
  • 20.01.2026
  • 54

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан йил давомида, хусусан 2025 йил ёз мавсуми ҳамда 2025-2026 йил куз-қиш мавсумида аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларин энергия ресурслари билан таъминлаш, энергетика объектларини беталафот ишлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотнома.

2025 йил якунига кўра, Акциядорлик жамият тасарруфида узунлиги 36 877 км 35–500 кВ кучланишли электр тармоқлари, умумий қуввати 51 630 МВА бўлган 1583 та подстанция мавжуд.

Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 декабрдаги 844-сонли қарорига асосан, “ҲЭТ” АЖ тизимидан 35–110 кВ кучланишли 23927 км электр тармоқлари ва 1492 та подстанция 2025 йил 1 июндан қабул қилинди.

 

 

Эксплуатация ишлари бўйича

2025-2026 йил куз-қиш мавсумида электр қурилмаларини барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, 1 571 километр узунликдаги электр тармоқлари, 44 та трансформатор, 124 та комутацион аппаратларда мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди ва 17 225 километр узунликдаги электр тармоқлари, 2 724 та трансформатор,4 088 та коммутацион аппаратда жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Трансформаторларнинг совутиш тизимлари текширилиб, 149 та двигатель ва 3 та мой насоси таъмирланиб жойига ўрнатилди.

Барча электр узатиш ҳаво тармоқлари навбатдан ташқари ва даврий кўрикдан ўтказилди ҳамда таъмирлаш ишлари давомида 20000 тадан ортиқ изолятор ва 4 790 дона қушларни электр токи таъсирига тушишдан ҳимоя қилиш мосламалари ўрнатилди.

Доимий равишда электр узатиш ҳаво тармоқлари ва подстанция электр қурилмаларининг контакт бирикмалари тепловизор қурилмаси ёрдамида мунтазам равишда текширувдан ўтказилиб борилди.

2025 йил давомида 462 та подстанция электр қурилмаларнинг контакт бирикмалари ҳамда 35 150 км электр тармоқларида тўлиқ тепловизор кўриги ўтказилиб, аниқланган қизишлар ўз вақтида бартараф қилинди.

Бундан ташқари, юқори кучланишли магистрал электр узатиш тармоқларида олиб бориладиган кўрик ишларининг самарадорлигини ошириш, яъни бориш қийин бўлган ҳудудлар, муҳофаза зонасидаги янги қурилишлар, дарахтзорларни аниқлаш ҳамда авариявий ҳолатлар содир бўлганда электр тармоғининг шикастланган жойини қисқа муддатларда топиш мақсадида учувчисиз учиш аппаратидан (дрон) фойдаланиш жорий этилиб, 2025 йил давомида 845 км тармоқ кўрикдан ўтказилди.

Кўрикдан ўтказиш ишлари давомида аниқланган нуқсонлар ўз вақтида бартараф этилиб, содир бўлиши мумкин бўлган авариявий ўчишларнинг олди олинди.

Электр тармоғи хўжалиги объектлари ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида 200 тонна трансформатор мойи, 1 000 килограмм техник пластина,35 тонна турли русумли симлар, 10 км кабель маҳсулотлари, 60 дона металл ва темир-бетон таянч устунлари, 10 000 та изолятор, 97 та турли қувватдаги трансформатор захираси яратилди.

Шунингдек, авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида 222 та навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилиб, улар махсус автотранспорт, зарурий эҳтиёт қисмлар, алоқа ҳамда ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланди.

Мавсум учун жами 443 та автотранспорт воситаси шундан, 38 та юк кўтариш автокрани, 70 та юк кўтариш машиналари, 13 та экскаватор, 263 та бригада автотранспорти, 36 та АГП (автогидро кўтариш техникаси), 22 та кўчма электротехника лабораторияси шай ҳолатга келтирилди.

Бош бошқарма таркибидаги электр тармоқларига уланиш шўъбаси томонидан фойдаланувчилар томонидан тақдим қилинган талабномаларга асосан узатиш тизимига уланиш бўйича 110 тадан зиёд техник шартлар ишлаб чиқилиб, фойдаланувчиларга тақдим қилинди.

 

Шамсиддин Кулибаев, Электр тармоқларидан фойдаланиш бош бошқармаси бошлиғи

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati