2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Ҳисоботлар
2025 йил САРҲИСОБИ: Назорат ва мониторинг қилиш ҳамда масофадан туриб бошқариш мақсадида 1065 дона ақлли видеокузатув қурилмалари ўрнатилди (6-сонли)
  • 16.01.2026
  • 92

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг молиявий-иқтисодий фаолият тизими самарадорлигини ошириш, корпоратив бошқарувни оптималлаштириш мақсадида ишлаб чиқариш ва бошқариш жараёнларини автоматлаштириш тизими (ERP) лойиҳаси доирасида 2025 йил 30 апрелда ғолиб бўлган TERRALINK Technologies LLP, TERRALINK Technologies Mena DMCC, Terralink MChJ, Accelerated Business Consulting, MChJ SARPAMTECH билан шартнома имзоланди. 2025 йил декабрь ҳолатига бизнес-жараёнларни ўрганиш, тизим архитектурасини лойиҳалаш ҳамда техник созлаш ишлари тўлиқ якунланган. Ускуналар ва дастурий таъминот етказиб бериш ишлари тўлиқ ҳажмда (100%) бажарилган.

SCADA/EMS/RTU тизимларини жорий этиш ва модернизация қилиш лойиҳаси доирасида халқаро тендер жараёни Жаҳон банки талаблари асосида амалга оширилмоқда. Дастлабки тендер савдоларини ўтказиш бўйича Жаҳон банкининг эътирозсиз розилиги олинган ва тендер эълон қилинган. Бирламчи малакавий саралаш босқичида иштирокчиларнинг таклифлари қабул қилиниб, баҳоланди ҳамда қисқа рўйхат шакллантирилди. Тендер ҳужжатларини такомиллаштириш мақсадида Жаҳон банки консултанти жалб этилиб, SCADA/EMS бўйича техник топшириқлар мақбуллаштирилди. Жаҳон банки томонидан билдирилган изоҳлар асосида ҳужжатлар қайта кўриб чиқилди ва янгиланди. Тасдиқланган қисқа рўйхат асосида тендер ҳужжатлари ҳамда RFP Жаҳон банки билан келишилиб, иштирокчиларга тақдим этилди. Тендер таклифлари очилиб, тегишли вазирлик ва идоралардан жалб этилган мутахассислар иштирокида техник ва эксперт баҳолаш ишлари ўтказилди. Баҳолаш натижалари ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик бўйича экспертлар билан келишилиб, Жаҳон банкига тақдим этилди ва Банкнинг харидлар бўйича юқори органи томонидан тасдиқланди. Ҳозирги босқичда Жаҳон банки тартибларига мувофиқ тендер иштирокчиларини баҳолаш натижалари бўйича хабардор қилиш ва аниқлаштирувчи мурожаатлар юбориш жараёни амалга оширилмоқда.

2025 йил январь ойидан бугунги кунга қадар «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги 500 кВли подстанцияларда лойиҳалаштиришни аниқлаштириш, тежамкорлик ва вақтни тежаш, тақдимот ва мувофиқлаштириш, қурилиш бошқаруви ва мониторинг ҳамда реконструкция ва таъмирлашда ёрдам бериш мақсадида, уч ўлчамли рақамли модели яъни 3D моделлари ишлаб чиқилди.     

2025 йил май ойидан бошлаб «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги 35-110 кВли подстанциялар переметрларида хавфсизликни ошириш, назорат ва мониторинг қилиш ҳамда масофадан туриб бошқариш мақсадида 1065 дона ақлли видео кузатув қурилмалари ўрнатилди.

2025 йил декабрь ойида Электр тармоқларида фаолият юритувчи 4 та оператив гуруҳларни бодикамера билан таъминлаб, хизмат жараёнида шаффофликни таъминлаш, ходимлар хавфсизлигини ошириш, шунингдек, хизмат фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган баҳсли ҳолатларнинг олдини олиш учун синов тариқасида бодикамера орқали кузатув йўлга қўйилди. Ушбу тизим жорий этилиши натижасида хизмат интизоми мустаҳкамланади, низоли ҳолатлар камаяди, оператив гуруҳлар фаолияти устидан назорат кучаяди.

Масъул ходимлар малакасини ошириш мақсадида 2025 йил 11 октябрдан 16 октябргача ProtecSys, Huawei Technologies Co, Ltd hamda NURA Group ҳамкорлигида ташкиллаштирилган Энергетика сектори учун киберхавфсизлик, рақамлаштириш ва телекоммуникация бўйича Хитойнинг (Шенжен) шаҳрида уюштирилган ўқув семинарида иштирок этилди.

Маълумотларни, тизимларни ва технологияларнинг ўзаро алоқадорлигини белгилаш жараёнларини ўз ичига олувчи ИТ-архитектура яратилди.

Рақамли технологиялардан фойдаланиб, Жамият фаолиятини такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш ва янги технологик  имкониятларни яратиш мақсадида 2030 йилгача рақамлаштириш стратегиясини ишлаб чиқилди. Тасдиқлаш учун кузатув кенгашига киритилди.

CАС дастури ҳамда «Энергоназорат» платформасини интегратсия қилиш учун параметрлар бўйича структурани ишлаб чиқилди.  Структура бўйича АПИ тайёрланди. CАС дастури ҳамда «Энергоназорат» платформалари интегратсия қилиниб ўзаро маълумот айланиши йўлга қўйилди ҳамда  ва маълумотларнинг «Энергоназорат» платформа-ҳисоблаш метадалогиялари киритилди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг рақамлаштириш бўйича 2026 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан маълумот

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг молиявий-иқтисодий фаолият тизими самарадорлигини ошириш, корпоратив бошқарувни оптималлаштириш мақсадида ишлаб чиқариш ва бошқариш жараёнларини автоматлаштириш тизими (ЭРП) лойиҳаси доирасида ҳозирги вақтда тизимни созлаш босқичидан уни ишга туширишга тайёргарлик босқичига ўтиш жараёнида бўлиб, фаол амалга оширилмоқда. Ишлар белгиланган режа-жадвалга қатъий мувофиқ олиб борилмоқда. 2026 йил январь–февраль ойларида тизимнинг барча 10 та функционал модули ўртасидаги ўзаро ишлашини текшириш мақсадида комплекс тестлар ўтказилади. Январь охири февраль бошларига асосий фойдаланувчиларни ўқитиш ишлари режалаштирилган. Тизимни реал иш шароитида тўлиқ синовдан ўтказиш 2026 йил давомида бошланиши режалаштирилган. 2026 йил давомида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг барча ҳудудий бўлинмаларида тизимни босқичма-босқич жорий этилади.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖда (SCADA/EMS/RTU телекоммуникация лойиҳаси)нинг диспетчерлик назорати ва маълумотлар йиғиш тизими (SCADA), энергияни бошқариш тизими (EMS) ва унга тегишли ахборот технологияларини жорий этиш ва модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида 2025 йил 25 декабрдан бошлаб Банк таомилига кўра Иштирокчиларни баҳолаш натижалари билан хабардор этилган ҳолда аниқлаштирувчи мурожаатлар йўллаш учун белгиланган 10 иш кунилик муддат бошланди. 2026 йил 9 январда иштирокчи компанияларнинг тижорий таклифларини очилиши белгиланди. Январь ойида тижорий таклифларни баҳолаш, натижаларни Жаҳон банки билан келишиш ҳамда ғолиб компания билан шартнома имзолаш. 2026 йил якунига қадар Лойиҳанинг биринчи фазасини («Silk Road Energy Planning and Engineering» МЧЖ ҚК томонидан таклиф этилган қамров асосида танлаб олинган 52 та энергетика объекти тизимга интеграция қилинади) якунлаш ҳамда тизимни ишга тушириш.

2026 йил давомида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги 35-110 кВли подстанциялар переметрларида хавфсизкликни ошириш, назорат ва мониторинг қилиш ҳамда масофадан туриб бошқариш мақсадида ақилли видеокузатув қурилмаларини ўрнатиш давом эттирилади.2025 йил давомида 1065 дона ақилли видеокузатув  қурилмалари ўрнатилган эди.

 

Подстанциялар ва электр узатиш линиялари бўйича ягона электрон маълумотлар базаси шакллантирилади. Бу орқали подстанциялар ва электр узатиш линиялари ҳақидаги маълумотлар марказлаштирилган ҳолда жамланади, маълумотларни қидириш, янгилаш ва таҳлил қилиш тез ва қулай бўлади ҳамда иннфратузилма объектлари бўйича аниқ ва ишончли ҳисоботлар шакллантирилади.

Ўчишлар ва аварияларни электрон тарзда қайд этиш тизимини жорий этилади. Натижада ўчишлар ва авария ҳолатларини тезкор таҳлил қилиш имконияти яратилади, ҳар бир ҳолат бўйича аниқ вақт, сабаб ва оқибатлар электрон тарзда сақланади, раҳбарият учун ишончли ва тезкор ҳисоботлар шакллантирилади.

Электр тармоқларида фаолият юритувчи оператив гуруҳларни бодй камера билан таъминлаб, хизмат жараёнида шаффофликни таъминлаш, ходимлар хавфсизлигини ошириш, шунингдек, хизмат фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган баҳсли ҳолатларнинг олдини олиш учун синов тариқасида бодикамера орқали кузатув йўлга қўйилди. Эндиликда синов ишлари тугагандан кейин барча ҳудудий филиалларга тадбиқ этилади.

Сунъий интеллект йўналишида махсус ўқув семинар ва тренинглар дастурларини ўрганиб чиқиш орқали сунъий интеллект технологияларини энергетика соҳасида қўллаш имкониятлари аниқланади, халқаро ва илғор ўқув дастурлари бўйича таҳлил ва таққослаш имконияти яратилади, ташкилотда сунъий интеллект йўналишида тизимли ўқув муҳити шаклланантирилади.

Адизбек Шодиев, Рақамлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati