

Ишларни юритиш ва хўжалик бошқармаси томонидан 2025 йил якунлари бўйича: юқори ташкилотлардан – 1166 та, “ХДФУ” грифли – 1112 та, турли ташкилотлардан – 16040 та ҳужжатлар ўрнатилган тартибда қабул қилиниб, “edo.ijro.uz” тизимига киритилди ҳамда ўз вақтида раҳбар ва ижрочи ходимларга етказилиши таъминланди.
Ўз навбатида, Акциядорлик жамиятидан 10 406 та чиқувчи хатлар рўйхатдан ўтказилиб, улар “edo.ijro.uz” тизими, info@uzbekistonmet.uz электрон почта, “e.xat” тизими ҳамда гибрид почта орқали тегишлилиги бўйича манзилларга юборилган.
Бундан ташқари, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги ЎРҚ-445-сонли Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида намунавий низом», Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 7-сон қарори билан тасдиқланган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида намунавий низом»ларга асосан ишлар олиб борилди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, фуқаролар билан мулоқотда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича оммавий ахборот воситалари (ОАВ)да чиқишларни ташкил қилиш, қуйи тузилмаларда мурожаатларни кўриб чиқиш ишларини баҳолаш (рейтинг) тизимини жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
1. “Ўзбекистон МЭТ” АЖ”га 2025 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 231 мурожаатлар келиб тушган ва ижросини таъминлаш мақсадида ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилган, шундан 211 таси ечимини топган, 20 таси Акциядорлик жамиятига таалуқли бўлмаганлиги учун, тегишли тартибди, бошқа ташкилотларга юборилган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси Cabinet pm 2 gov. uz sayti орқали 96 та мурожаат тушган шундан 88 таси ечимини топган 8 таси бошқа ташкилотга юборилган.
Шуниндек, ижро интизоми ягона назорат тизмининг edo.ijro.uz sayti орқали 50 та тушган бўлиб 45 таси ечимини топган 5 таси эса бошқа ташкилотга юборилган. Ёзма мурожаатлар 82 та тушган бўлиб, шундан 75 таси ечимини топган 7 таси бошқа ташкилотга юборилган. Ягона ишонч телефон орқали келган оғзаки мурожаатларнинг сони 3 тани ташкил этади.
2. “Ўзбекистон МЭТ” бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари томонидан сайёр ва оммавий қабуллар ташкил этилди ҳамда шахсий қабуллар ўтказилди.
3.Ўтказилган сайёр, оммавий ва шахсий қабулларда фуқаролардан томонидан кўтарилган муаммоли масалалар жойида ҳал этилди, берилган саволларни айримларига мутахассислар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
4. Жамиятга келиб тушган мурожаатлар филиаллар кесимида таҳлил қилиниб “Ўзбекистон МЭТ” АЖ мутахассислари жойига чиқиб мурожаатларда тез-тез кўтариладиган муаммоли масалалар бўйича таҳлиллар ўтказилиб, камчиликлар сабабларини бартараф этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишини олдини олиш чораларини кўриш мақсадида мақсадли ўрганишлар ўтказилиб, уларга амалий ва услубий ёрдамлар кўрсатилди.
2025 йилда раҳбар ва масъул ходимлар томонидан мурожаатлар билан ишлашни тизимли ва самарали ташкил этиш, қуйи тузилмаларда олиб борилаётган ишларни мунтазам ўрганиб бориш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш, мурожаатларни келтириб чиқараётган сабаб ва омилларни таҳлил қилиш, келиб чиқиш сабабларини ўрганиш орқали юзага келиши мумкин бўлган салбий холатларни олдини олиш бўйича амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.
“Ўзбекистон МЭТ”АЖ бошқарув раиси, унинг ўринбосарлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги шаҳар, туманларда сайёр қабул қилиш жадвали тасдиқланган.
Бугунги кунда мурожаатлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ тизимида аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар сонини кескин камайтириш, муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.
Келиб тушаётган мурожаатларда энг кўп кўтарилаётган муаммоларни умумлаштириб, таркибий тузилмалар кесимида ойлик, кунлик хисоботларни юритиб, мурожаатларни ўсиб бориши ёки камайиши бўйича солиштирма маълумотлар Жамият раҳбарига тақдим этилмоқда.
Майсара Мирзараимова, Ишларни юритиш ва хўжалик бошқармаси бошлиғи
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати