2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 500/220/10 кВ кучланишли «Сўғдиёна» ва 110/35/6 кВ кучланишли «Ғарбий» подстанцияларида ёнғин хавфсизлигига оид тадбир ўтказилди
  • 29.12.2025
  • 9

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Бош вазириниг ўринбосари, Ҳукумат комиссияси раиси О.Раматов томонидан 2025 йил 27 ноябрь куни 2-сонли “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилиши” баёнига асосан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан республика ҳудудида жорий йилнинг 1 декабрдан 30 декабрига қадар “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” тадбирларини ўтказиш режалаштирилган эди.

⚡️ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2025 йил 3 декабрдаги 01-21/48-сонли факсограммаси, "Самарқанд МЭТ" филиалининг 2025 йил 4 декабраги 226-сонли буйруғига асосан кўрик ойлиги доирасида, қиш фаслида иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланиш, ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, Филиал тасарруфидаги объектларда ёнғин хавфсизлги борасида амалга оширилаётган ишларда ходимлар иштирокини таъминлаш мақсадида “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали 500/220/10 кВ кучланишли «Сўғдиёна» подстанцияси ҳамда 110/35/6 кВ кучланишли «Ғарбий» подстанцияларида тадбир ўтказилди. 

Тадбирда ёнғиин хавфсизлиги бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ўрганиш, ёнғинлар чоғида одамларнинг эвакуация қилинишини ҳамда корхонанинг мол-мулкини сақлаб қолинишини таъминлаш, объектда ёнғин содир бўлганда авария-қутқарув ишларини тўғри ташкил этиш, содир бўлган ёнғинни бартараф этиш бўйича тузилмалар (навбатчи муҳандис, Марказий ва Жума подстанциялар гуруҳи, ўт ўчириш гуруҳи), тегишли хизматлар билан ҳамкорликда ҳаракатланишда амалий малакаларини ошириш” мавзусида ўқув машғулотлари ўтказилди.

Шунингдек, “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида Заковат интеллектуал беллашуви ўтказилди.

“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” тадбирлари доирасида филиал тасарруфидаги подстанция ходимларининг ёнғин хавфсизлиги қоидаларидан билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида «Заковат» интеллектуал беллашуви ташкил этилди.

Беллашувда барча подстанция ходимлари фаол иштирок этди, иштирокчиларнинг билим савияси ҳамда жамоавий ишлаш қобилияти баҳоланди.

Беллашув натижаларига кўра:

1-ўрин — «Чўпон-Ота» подстанцияси;
2-ўрин — «Иштихон» подстанцияси ва «Ургут» подстанциялари гуруҳи;
3-ўрин — «Самарқанд» подстанцияси.

⇒ Тадбир “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси гуруҳи томонидан ташкил этилди. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

https://t.me/SamarqandMET_Axborot