ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
“ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИ” AЖ БОШҚАРУВИДА ЎЗГАРИШ ЮЗ БЕРДИ
  • 27.01.2021
  • 692

“Иссиқлик электр станциялари” AЖда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири раислигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Aбдураҳмонов Фарҳод Мамурович “Иссиқлик электр станциялари” AЖ бошқарув раиси этиб тайинланди.
 

 


Фарҳод Aбдураҳмонов ўз фаолиятини 2004 йилда “Фарғона иссиқлик электр маркази” аксиядорлик жамиятида бошлаган, у ушбу корхонада турли лавозимларда ишлаган, 2015 йилдан буён акциядорлик жамиятининг бош директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Шунингдек, Aбдуҳамид Тўраббоевич Жўраев “Иссиқлик электр станциялари” AЖ бошқарув раисининг Иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
 

 

Aбдуҳамид Жўраев бунга қадар “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” AЖ Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
 

“Иссиқлик электр станциялари” AЖ Матбуот хизмати.

https://tpp.uz/uz/

http://minenergy.uz/uz/news/view/1084

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>