

"Сирдарё магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Феруз» подстанциясида режа асосидаги профилактика — жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
⚙️ Таъмирлаш жараёнида 110 кВ кучланишли "L-PENG-SHENG" ячейкасидаги 110 кВ мойли ўчиргич (МВ-110 кВ) да техник хизмат кўрсатиш ва профилактик текширувлар ўтказилди. Ушбу ишлар электр ускуналарининг ишончли ишлаши ҳамда авариявий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.
⚡️ Мутахассислар томонидан ўчиргичнинг механик қисмлари кўздан кечирилди, изоляция ҳолати баҳоланди, зарур бўлган жойлари созланди ва мой даражаси меъёрий ҳолатга келтирилди.
⇒ Барча ишлар амалдаги техника хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя этилган ҳолда бажарилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг!
https://t.me/SirdaryoMET_Axborot