

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамятининг «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиалида электр таъминотининг барқарорлиги ҳамда ишончлилигини янада ошириш мақсадида бир қатор техник профилактика ишларини олиб борилмоқда. Мисол учун:
⚙️ Бўстонлиқ туманида жойлашган 110/10 кВ кучланишли «12-Булоқ» подстанциясида Т-2 трасформаторни бўяш ва эстетик ҳолатни яхшилаш ишлари бажарилди. Таъмирлаш давомида электр қурилмалар назорат кўрикдан ўтказилиб, мавжуд камчиликлар бартараф этилди. Релели ҳимоя, автоматика тизимлари ва бошқа муҳим элементлар созланиб, подстанциянинг умумий иш фаолияти янада барқарорлаштирилди.
⚙️ Чирчиқ шаҳрида жойлашган 35/6 кВ кучланишли «Шимол-1» подстанциясида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида техник профилактика ишлари бажарилди. Таъмирлаш давомида электр қурилмалар назорат кўрикдан ўтказилиб, аниоқланган камчиликлар бартараф этилди.
⚡️ Филиал мутахассислари томонидан генерация жараёнида ишлаб чиқарилган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор ва ишончли етказиб бериш учун барча куч ва техник имкониятлар сафарбар этилган.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«O‘zbekiston MET» AJ Axborot xizmati
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «TOSHKENT MAGISTRAL ELEKTR TARMOQLARI» FILIALI
kanaliga a’zo bo’ling! http://t.me/ToshkentMET_Axborot