2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Эълонлар
ЭЪЛОН!!!
  • 25.11.2025
  • 30

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (кейинги ўринларда - ОИИБ) томонидан молиялаштирилиши ва 2026-2030 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган “Ўзбекистоннинг барқарор энергия узатиш лойиҳаси” учун харидлар бўйича индивидуал мутахассисни (консультант) ишга қабул қилиш эълон қилинади.

► Харидлар бўйича индивидуал мутахассис
⇒ Мажбуриятлар:

• Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025 йил 11 февралдаги ПҚ-51-сон қарорига мувофиқ лойиҳани тайёрлаш доирасида лойиҳа концепциялари ва Лойиҳани баҳолаш ҳужжати (ЛБҲ) ишлаб чиқилиши учун консультант компанияни аниқлаш мақсадида ОИИБ тартиб – тамойиллари асосида тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва банк билан келишиш;

• Тендер савдолари доирасида “Лонг лист” ҳамда “Шорт лист” ҳужжатларини тайёрлаш;

• Келиб тушган таклифларни техник ҳамда иқтисодий жиҳатдан баҳолаш ва якуний баҳолаш ҳисоботларини тайёрлаш;

• Шартнома олди учрашувлар ташкил этиш ва шартномавий ишларни амалга оширишда кўмаклашиш.

Барча жараёнлар юзасидан “Ўзбекистон МЭТ” АЖга ҳисоботлар тайёрлаш.

► Номзодлар учун қўйиладиган талаблар:

• Номзод Бизнесни ташкил этиш, Қурилиш муҳандислиги, Иқтисодиёт таъминот занжир бошқаруви йўналишлари бўйича бакалавр дипломига эга бўлиши;

• ОИИБ ва бошқа халқаро молия институтлари билан ўхшаш лойиҳалар бўйича вазифалар ва ишларни бажаришда муваффақиятли тажрибага эга бўлиши (энг камида 3 йил);

• ОИИБ ва бошқа халқаро молия институтлари харидлар қоидалари ва йўналишлари юзасидан тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиши;

• Техник шарт ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқилиши юзасидан билим ва тажрибага эга бўлиши;

• Лойиҳага доир ишларни тўғри ташкил этиш қобилиятга эга бўлиши.

► Қўшимча талаблар:

• Компьютер дастурлари билан ишлаш бўйича саводхонликка эга бўлиши: Интернет, Электрон почталар, Виндовс Ворд, Эхсел, Асробат, Повер поинт.

• Рус ва инглиз тилларини мукаммал билиши.

► Иш шароитлари:

• Номзод тўғридан-тўғри акциядорлик жамиятига бўйсунади;

• Иш ҳақи ОИИБ грант маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Номзодлар томонидан тақдим этиладиган таклифларни қабул қилиш муддати - 14 календарь куни

Телефон: +998 90 392-36-66 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati