2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: Ўзбекистондаги энг катта қувватли трансформатор Андижондаги “Лочин” подстанциясига ўрнатилди
  • 13.11.2025
  • 20

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан 500 кВ кучланишли подстанциянинг ўтказувчанлик қуввати оширилди. Шунингдек, вилоятдаги 35–110 кВ кучланишли подстанцияларнинг электр таъминоти ишончлилиги оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан Андижон вилоятида жойлашган юқори кучланишли подстанцияларнинг қувватини ошириш ишлари амалга оширилмоқда. Мисол учун, Жаҳон банкининг модернизация дастури (1-босқич) доирасида ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобидан “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 500/220/10 кВ кучланишли “Лочин” подстанциясининг ўтказувчанлик қуввати оширилди.

Энергетика объектида мавжуд АТ-1 3х167 МВА (501 МВА) қувватли автотрансформаторлар ўрнига 3х267 МВА (801 МВА) қувватли янги автотрансформаторлари ўрнатилиб, ишга туширилди. Бунинг натижасида подстанциянинг умумий ўтказувчанлик қуввати 1002 МВАдан 1602 МВАга оширилди. 

 

 

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 500/220/10 кВ кучланишли “Лочин” подстанциясига ўрнатилган навбатдаги (иккинчи) замонавий автотрансформатор Ўзбекистон Республикаси электр энергетика объектларидаги (подстанциялардаги) энг юқори қувватли замонавий электр қурилмаси ҳисобланади ва у орқали Андижон ҳамда Фарғона вилоятининг 220 кВ кучланишли подстанцияларга қувват узатилади.

Эслатиб ўтамиз, 500/220/10 кВ кучланишли “Лочин” подстанциясига ўрнатилган янги автотрансформаторларнинг умумий оғирлиги 228 тоннани ташкил этиб, изоляция вазифасини бажариш учун унга 62 тонна мой қуйилади. Шунингдек, автотрансформаторнинг габарит ўлчамлари 8,1 х 3,7 х 4,55 метрни ташкил этади.

Шунингдек, Андижон вилоятидаги 35–110 кВ кучланишли подстанцияларнинг электр таъминоти ишончлилиги оширилмоқда.

 

 

Мисол учун, Андижон туманида жойлашган 110/10 кВ кучланишли “Шўро” ҳамда Хўжаобод туманида жойлашган 110/10 кВ кучланишли “Хидирша” подстанциялари 110 кВ кучланишли бир томонлама таъминланувчи электр узатиш тармоғига уланган эди.

“Андижон магистрал электр тармоқлари” филилали мутахасислари томонидан электр  таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида ушбу подстанциялар бир-бирига алоқаси бўлмаган иккита электр узатиш тармоғига уланди.

 

 

Маълумот ўрнида, 110/10 кВ кучланишли “Хидирша” подстанциясига узунлиги 0,9 км бўлган 110 кВ кучланишли “Завроқ” электр узатиш тармоғи қуриб, ишга ишга туширилди. Ҳозирда “Хидирша” подстанцияси 110 кВ кучланишли “Бирлашган” ва “Завроқ” электр узатиш тармоғи орқали электр таъминоти билан қувватланмоқда.

110/10 кВ кучланишли “Шўро” подстанциясига кирувчи 110 кВ кучланишли “Избоскан” ҳаво тармоғини кириш ва чиқиш электр узатиш тармоғи қилиш учун керакли электр қурилмалар ўрнатилмоқда. Натижада 110 кВ кучланишли “Избоскан” электр узатиш тармоғида носозлик содир бўлган вақтда “Шўро” подстанцияси 110 кВ кучланишли “Бойкечик” электр узатиш тармоғи  орқали электр таъминоти билан қувватланади.

кВ (киловольт) – кучланиш ўлчов бирлиги
МВА (мегавольт∙ампер) – тўла қувват ўлчов бирлиги

 

 

Манба: https://qalampir.uz/news/preview/127001/1763008168

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati