
⚙️ «Бухоро магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 220 кВ кучланишли «Бухоро» подстанциясида 110 кВ кучланишли ШР-Газли-1 ва Р-ТН-2 ажратгичлари замонавий турдаги қурилмалар билан алмаштирилиб, ишга тушурилди.
Бундан ташқари, 110 кВ кучланишли ШР-КС-1-2 ажратгичи янги ва замонавий қурилмага алмаштириш учун таъмирга чиқарилди.
⚡️Эслатиб ўтамиз, юқори кучланишли подстанциядаги модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш-созлаш ишлари давомида хавфсиз ииш шароитини яратиш мақсадида тармоқда узилган қурилмалар юкламаси ҳалқалаш усули орқали бошқа тармоқ ва подстанциялар орқали таъминланиб, иш жараёнида иштеъмолчилар электр таъминотида узилишлар бўлмайди.
Модернизация-реконструкция ишлари хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️«БУХОРО МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлинг