2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: 220/110/35/10/6 кВ кучланишли «Қўйлиқ» подстанциясида модернизация-реконструкция ишлари амалга оширилмоқда
  • 04.11.2025
  • 22

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги  “Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари нимстанцияларни модернизация ва реконструкция қилиш тўғрисида”ги 3284-сонли қарорига асосан “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали таркибидаги  220/110/35/10/6  кВ кучланишли «Қўйлиқ» подстанциясида Л-Т-Ку-1 220 кВ алоқа конденсатори ва юқори частотали тўсқич алмаштирилди. 

⚙️ Бундан ташқари, "Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари" филиали ходимлари томонидан 2025–2026 йил куз-қиш мавсуми давомида олиб бориладиган иш режаси ва кунлик топшириқномалар асосида навбатдан ташқари назорат кўриклари ҳамда таъмирлаш-созлаш ишлари 24/7 режими асосида бажарилмоқда.  

⚡️Эслатиб ўтамиз, юқори кучланишли подстанциядаги модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш-созлаш ишлари давомида хавфсиз ииш шароитини яратиш мақсадида тармоқда узилган қурилмалар юкламаси ҳалқалаш усули орқали бошқа тармоқ ва подстанциялар орқали таъминланиб, иш жараёнида иштеъмолчилар электр таъминотида узилишлар бўлмайди.

Ишлар хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг! 

http://t.me/Toshkent_shaharMET_Axborot