
Бугун, 2025 йил 3 ноябрь куни соат 21:52да Тошкент вилояти ҳудудидан ўтган 110 кВ кучланишли электр тармоқлари релели ҳимоя ва автоматика тизими ҳимоясидан фавқулодда ўчган. Тармоқдан узилган истеъмолчилар қуввати 11,8 МВтни ташкил этади.
⚡️ Ушбу тармоқдан таъминланган «Тайёрагоҳ», «Текстиль», «Аранча» ва «Сокин» подстанцияларда ҳам ўчиш содир бўлиб, натижада Чирчиқ шаҳрининг бир қисмини таъминловчи тақсимловчи тармоқлар кучланишсиз қолган эди.
⚙️ Фавқулодда ўчган 4 та подстанциянинг 3 тасига ҳалқалаш усули орқали кучланиш берилди. Электр таъминотини тўлиқ тиклаш («Тайёрагоҳ» маҳалласи) ва тақсимловчи тармоқларга кучланиш бериш учун зарур ишлар амалга оширилмоқда.
⚡️ Юзага келган вақтинчалик ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Чирчиқ шаҳрининг барча ҳудудларида электр таъминоти тўлиқ тикланди
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати