2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Йўл-транспорт ҳодисаси туфайли электр узатиш тармоғида содир бўлган носозлик оқибатлари бартараф этилмоқда
  • 03.11.2025
  • 20

Бугун, 2025 йил 3 ноябрь куни соат 22:08 да Андижон шаҳрининг Эски олтинкўл кўчасидан ўтган 110 кВ кучланишли ҳаво тармоғига юк машинаси келиб урилиши натижасида носозлик содир бўлди. Натижада 220/110/10 кВ кучланишли «Юлдуз» подстанциясидан чиқувчи 110 кВ кучланишли «Яйилма-2» ячейкасида ҳимоя тизими ишлаб, фавқулодда ўчиш содир бўлди.

 ⚙️ Айни пайтда мутахассислар воқеа жойида йўл-транспорт ҳодисаси туфайли электтр узатиш тармоғида содир бўлган носозлик оқибатларини бартараф этишмоқда. Батафсил маълумотлар тақдим этилади. Носозлик оқибатлари бартараф этилгач,  тармоққа кучланиш берилади. 

⚡️ Юзага келган ватинчалик ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали

http://t.me/AndijonMET_Axborot