2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ: 110/35/6 кВ кучланишли «Орайлиқ» подстанциясида назорат-профилактика ишлари бажарилди
  • 03.11.2025
  • 14

⚙️  110/35/6 кВ кучланишли «Орайлиқ» подстанциясида режага асосан Т-2-110 кВ, ВТ-1-110 кВ, ВТ-2-35 кВ, Л-Водозабор-35 кВ, Л-Чимбай, КРУН-2-СШ-6 кВ ва ТС-2-10 кВ электр қурилмаларининг изоляцияси навбатдан ташқари назорат кўриги текширувидан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди.

⚙️  Жумладан:

   ♦   Куч трансформатори техник текширувдан ўтказилди;

   ♦   Куч трансформаторининг кириткичларидаги (ввод) мой сизиб чиқиши нуқсонлари бартараф этилди;

   ♦   Куч трансформаторининг мой сатҳи мейёрига келтирилди;

   ♦   Мойли ўчиргичларнинг изоляторлари тозаланди;

   ♦   Шинлар секциясидаги изоляторлар тозаланди.

Барча ишлар меъёрий талабларга мувофиқ ва хавфсизлик чораларига риоя қилинган ҳолда бажарилди. Ушбу назорат-профилактик ишлар куз-қиш мавсумида генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш учун хизмат қилади.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat

❗️ «ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлинг!

http://t.me/QoraqalpogistonMET_Axborot