

Аввал хабар берганимиздек, 110/35/10 кВ кучланишли «Ункомбинат» подстанциясида юклама билан ишлаб турган қуввати 10000 кВА бўлган Т-2 куч трансформатори ўрнига қуввати 25000 кВА куч трансформатори ўрнатилиб, монтаж ва созлаш ишлари муваффақиятли якунланди.
Энергетика объектидаги Т-2 куч трансформатори ишга туширилиб, тақсимловчи тармоқларга электр энергиясини истеъмол ҳажми юқори бўлган пайтларда ҳам барқарор етказиб бериш кўрсаткичи бирмунча оширилди.
⚙️ Мазкур таъмирлаш-созлаш ишлари давомида қуйидагилар амалга оширилди:
▪️ Юклама билан ишлаган Т2 10000 кВА куч трансформатор ўрнига 25000 кВА куч трансформатори ўрнатилди; 
▪️ Подстанциясидаги электр қурилмалари тўлиқ буёқланиб, коррозия гарши профилактик тадбир амалга оширилди:
▪️ Энергетика объектининг эстетик қиёфаси яхшиланди; 
▪️ Трансформатор тагида тўшалган мойли шағал янгисига алмаштирилди;
▪️ Кабель канналари  таъмирланди; 
▪️ Эскирган тўсиқлар янгиси билан алмаштирилди.
Мазкур ишлар истеъмолчиларнинг электр таъминотини янада ишончли ва барқарор қилиш, куз-қиш мавсумида электр энергиясини узлуксиз етказиб беришни таъминлашга хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmat
❗️"ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ