2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: 110/35/10 кВ кучланишли «Сўфиқишлоқ» подстанциясида таъмирлаш ишлари амалга оширилди
  • 02.11.2025
  • 17

⚙️  “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан  110/35/10 кВ кучланишли «Сўфиқишлоқ» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Таъмирлаш давомида Т-2-16000 кВА куч трансформатори ҳамда унинг уланмалари назорат кўрикдан ўтказилиб, мавжуд камчиликлар бартараф этилди. Релели ҳимоя, автоматика тизимлари ва бошқа муҳим элементлар созланиб, подстанциянинг умумий иш фаолияти янада барқарорлаштирилди.

⚡️ Филиал мутахассислари томонидан генерация жараёнида ишлаб чиқарилган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор ва ишончли етказиб бериш учун барча куч ва техник имкониятлар сафарбар этилган.

Мақсад — энергия таъминотида узилишларга йўл қўймаслик, тармоқ барқарорлигини таъминлаш ва электр энергиясининг ишончли узатилишини кафолатлаш.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat

❗️ “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали

http://t.me/AndijonMET_Axborot