2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
БУХОРО ВИЛОЯТИ: 500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларини тепловизор кўригидан ўтказилди
  • 02.11.2025
  • 21

“Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали ходимлари томонидан 500 кВ кучланишли «БАШ» ва 500 кВ кучланишли «Қоракўл» подстанцияларини боғлаб турувчи 500 кВли Л-565 электр узатиш ҳаво тармоқларининг уланмалари тепловизор кўригидан ўтказилди.

Шунингдек, куз-қиш мавсумида электр таъминотида узилишлар юзага келмаслиги ва тармоқнинг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида мутахассислар томонидан зарур профилактик чоралар кўрилмоқда.

Маълумот ўрнида: 500 кВ кучланишли Л-565 электр узатиш ҳаво тармоғи қуввати 500 МВт бўлган 500 кВли «БАШ» ШЭС (шамол электр станцияси) ва 500 кВли «Қоракўл» подстанциясини боғлаб турувчи электр узатиш ҳаво тармоғи ҳисобланади.

Ҳозирги кунда Бухоро вилояти Пешку туманида қурилган ва тўлиқ ишга тушурилган, қуввати 500 МВт бўлган 500 кВли «Жонкелди» ШЭС ҳам 500 кВли Л-566 электр узатиш тармоғи орқали электр энергияни Л-565 ва ушбу ҳаво тармоғи орқали 500 кВли «Қоракўл» подстанциясига етказиб беради. 
                                                                                                . 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat

❗️  «БУХОРО МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлинг

http://t.me/BuxoroMET_Axborot