2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: 110/35/10 кВ кучланишли «Урганч» подстанцияси таъмирлаш-созлаш ишлари бажарилди
  • 01.11.2025
  • 16

Тақсимловчи тармоқларга (истеъмолчиларга) барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш мақсадида “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан юқори кучланишли подстанцияларида режа-жадвал асосида профилактик ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, 110/35/10 кВ кучланишли «Урганч» подстанциясининг электр қурилмаларида жорий таъмирлаш ишлари муваффақиятли якунланди.

⚙️ Таъмирлаш жараёнида:

   ►   Қурилмаларининг механик ва электр қисмлари кўздан кечирилди;

   ►   Изоляция ҳолати ва контакт уланишлари текширилди;

   ►   Зарур созлаш ва мустаҳкамлаш ишлари бажарилди.

Натижада подстанция ускуналарининг ишлаш самарадорлиги ошиб, бутун тармоқ бўйича электр энергиясининг барқарор таъминоти йўлга қўйилди.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat

❗️“Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали

http://t.me/XorazmMET_Axborot