2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
БУХОРО ВИЛОЯТИ: 220 кВ кучланишли «Бухоро» подстанциясида профилактик ишлар амалга оширилди
  • 01.11.2025
  • 13

“Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 220 кВ кучланишли «Бухоро» подстанциясида 35 кВли В-Ўртачўл-1 ва В-Ўртачўл-2 ўчиргичларида изоляторларни тозалаш, диспетчерлик ёзувларни янгилаш ва фазаларни янгилаш (рангларини) ишлари бажарилди.

⚡️ Маълумот учун: 35 кВ кучланишли В-Ўртачўл-1 ва В-Ўртачўл-2 ўчиргичлари орқали Бухоро вилоятининг Когон тумани аҳолиси ва ишлаб чиқариш объектларини электр энергияси билан таъминлайдиган тақсимловчи тармоқларга қувват узатилади. 

Шунингдек, мазкур қурилмаларнинг созлиги 2025–2026 йил куз-қиш мавсумида электр таъминоти барқарор бўлиши учун ҳамда, истеъмол ҳажми юқори бўлган даврда истеъмолчиларни узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан барқарор таъминлашда муҳим роль ўйнайди. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat

❗️  «БУХОРО МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлинг

http://t.me/BuxoroMET_Axborot