2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ: 220/110/10 кВ кучланишли «Сарибозор» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди
  • 29.10.2025
  • 35

“Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 220/110/10 кВ кучланишли «Сарибозор» подстанциясида режалаштирилган жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

✅ Таъмирлаш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилмоқда;

♦ Барча электр ускуналарнинг изоляцияси тозаланди;

♦ Қурилма боғламларининг созлиги таъмирланди;

♦  Ажраткичлар мойланиб, уларнинг техник ҳолати синовдан ўтказилди.

⚙️ Навбатчи бригадалар тасдиқланган иш режаси ва кунлик топшириқномалар асосида навбатдан ташқари назорат кўриклари ҳамда таъмирлаш-созлаш ишларини 24/7 режими асосида бажаришмоқда.

Магистрал электр тармоқлари ва подстанцияларда модернизация-реконструкция, қурилиш монтаж ишлари эса лойиҳа йўл харитасига мувофиқ давом эттирилмоқда.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️«ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

http://t.me/JizzaxMET_Axborot