2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
"Жиззах" подстанциядаги носозлик бартараф этилди
  • 13.10.2025
  • 1

⚡️ 2025 йилнинг 13 октябрь куни соат 18:29 да "Жиззах" подстанциясида талабномага кўра Т-1 трансформатори  таъмирдалигида Т-2 трансформатори 120 МВт юклама билан фавқулодда ўчган. Натижада подстанция тўлиқ кучланишсиз қолган. 

Соат 18:45 да "Жиззах" подстанциясининг 110 кВ шиналар тизимига Л-С-Б-1-110 кВ тармоғи орқали  "Сарибозор" подстанциясидан кучланиш берилган ва подстанциядан таъминланган асосий истеъмолчилар электр таъминоти 100 МВт юклама билан тикланган.

Айни пайтда Т-2 трансформатори таъмирга чиқарилган. Ўчиш сабаблари аниқланмоқда. Шу билан бирга, таъмирдаги Т-1 трансфрматорини ишга киритиш чоралари кўрилмоқда.

Фавқулодда ўчиш оқибатида Жиззах вилоятининг Жиззах, Фориш туманлари ва Жиззах шаҳри тақсимловчи тармоқларида узилиш кузатилгани учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

✔️ "Жиззах" подстанциядан чиқувчи барча тармоқларга (истеъмолчиларга) кучланиш берилди

Юзага келган ҳолат учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati