2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Коррупцияга қарши курашиш
Акциядорлик жамияти ходимлари коррупцияга қарши курашиш йўналишида масофавий ўқишади
  • 08.10.2025
  • 11

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 21 июндаги ПҚ-228-сон қарори 9-бандида барча давлат органлари ва ташкилотлари мунтазам равишда ўз ходимларини Коррупцияга қарши курашиш Виртуал академиясида коррупцияга қарши курашиш соҳасида малакасини ошириб боришлари белгиланган.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Мувофиқлик тизими — комплаенс хизмати томонидан Акциядорлик жамиятнинг марказий аппарати раҳбар ва ходимлари, шунингдек, барча филиаллар раҳбарлари ва ходимларини Коррупцияга қарши курашиш Виртуал академияси ўқув курсларида масофавий ўқитилиши учун шартномалар имзоланиб, ушбу орқали 1170 нафар раҳбар ва ходимларни (шундан, уч йилда  бир маротаба малакаси ошириладиган раҳбар ва ходимлар 804 нафар, сўнгги уч ойда ишга қабул қилинган раҳбар ва ходимлар 95 нафар, комплаенс хизмати ходимлари 20 нафар ва коррупциявий хавф-хатарлар юқори бўлган раҳбар ва ходимлар 251 нафар) режалаштирилган. 

✍️ Алишер Раҳмонов, Мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати бошлиғи

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati