2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Ҳисоботлар
“edo.ijro.uz” ягона электрон тизими орқали қайд этилган топшириқлар ижроси таъминланмоқда
  • 07.10.2025
  • 8

Эътиборингизга “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида жорий йил давомида “edo.ijro.uz” тизимида назоратдаги қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари ижросининг самарадорлиги якунлари ҳамда келгусида шахсий масъулиятни ошириш тўғрисида амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳисобот маълумотномаси тақдим этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2025 йил 13 январдаги 07-15-1-сонли топшириғига асосан вазирлик ва идораларда ижро интизомини янада мустаҳкамлаш, таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахасисларнинг иш юритиш малакаси ва касбий даражасини ошириш мақсадида иқтисодий ўқишлар ташкил этиш белгиланган. Иқтисодий ўқиш тадбирлари мунтазам равишда ўтказилиб, расмий веб-сайт саҳифаларида эълогн қилиб борилмоқда.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов бошчилигида Акциядорлик жамиятидаги барча қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари қатъий назоратга олиниб, уларнинг ижроси белгиланган муддатлар бажарилишига бағишланган ишчи тартибдаги йиғилишдлар ҳар ҳафтанинг душанба куни видеоселектор шаклида бўлиб ўтади.

Акциядорлик жамияти бошқаруви раислигида ўтказилган мазкур йиғилишларнинг баённомасида қайд этилган топшириқлар ижроси ҳафтанинг ҳар бир иш кунида Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосарлари томонидан таҳлил қилиниб, масъул ижрочилар иштирокида муҳокама қилинади, масалаларга ечим топилади.

Мазкур жараён қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини “edo.ijro.uz” электрон тизимида самарали ташкил этиш, 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон фармони ҳамда 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорида белгиланган талабларга қатъий амал қилган ҳолда амалга оширилади.

Ҳафта давомида ўтказиладиган йиғилишларда Ижро интизоми назорати бўлими бошлиғи Дилфуза Саидованинг ижро интизоми бўйича амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланиб, 2025 йил режасига мувофиқ топшириқларни бажаришда юзага келиши мумкин бўлган муаммоли масалалар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олиш учун талаб ва таклифлар ўртага ташланади. Ҳар бир масала таҳлилига индивидуал ёндашув билан ечим топилиб, йиғилиш баённомасида тегишли тартибда қайд этилади.

Шу тариқа топшириқларни олдиндан, самарали ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида Акциядорлик жамияти раҳбарият томонидан устувор вазифалар белгилаб олинган. Назоратдаги топшириқлар бўйича ҳар ойда кунлик календарь график ҳамда ҳар бир бошқарув раиси ўринбосарлари, бошқарма ва бўлимлар кесимида “йўл харитаси” тасдиқланиб, ижрога қаратилган.

Айни пайтда “edo.ijro.uz” ягона электрон тизимида Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга ижро муддати белгиланган қонунчилик ҳужжатлари 134 та (18 та Фармон, 74 та Қарор ва 40 та Баёнларда) ва топшириқлари бўйича 493 та (95 та Фармон, 289 та Қарор ва 100 та Баёнларда) топшириқ мавжуд бўлиб, улардан 342 таси бажарилган, 144 та топшириқ бажарилмоқда.

Ўтган ҳисобот йилига таққослаб таҳлил қилсак, “edo.ijro.uz” электрон тизимида Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖда 2025 йил 1 январь ҳолатига қайд этилган жами 222 та топшириқлар мавжуд бўлиб, шундан тегишлилиги бўйича 119 та топшириқ ижроси тўлиқ таъминланган.

2025 йил июль ойида қайд этилган жами 8 та топшириқлар мавжуд бўлиб, шундан тегишлилиги бўйича 2 та топшириқ ижроси тўлиқ таъминланган ва тизимда назоратдан ечилди.

Август ойида қайд этилган жами 12 та топшириқлар мавжуд бўлиб, шундан тегишлилиги бўйича 2 та топшириқ ижроси тўлиқ таъминланган ҳолда назоратдан ечилган.

2025 йил сентябрь ойида қайд этилган жами 13 та топшириқлар мавжуд бўлиб, шундан тегишлилиги бўйича 5 та топшириқ ижроси тўлиқ таъминланган ва тизимда назоратдан ечилди. Октябрь ойида ҳам топшириқлар тегишли тартибда қайд этилиб, ижрочиларга йўналтирилган.

Бир сўз билан айтганда, Акциядорлик жамиятининг ҳар бир ишчи тартибдаги йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжат ҳамда топшириқлари ижросини таъминлаш бўйича ишларни тўғри юритиш, ижро интизоми мустаҳкамлашга оид масалалар юзасидан тегишли топшириқлар ижроси таъминланиб келмоқда.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 http://t.me/uzmetaxborotxizmati