2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: Хоразм вилояти ҳудудида жойлашган магистраль электр тармоқларида таъмирлаш-созлаш ишлари давом эттирилмоқда
  • 04.10.2025
  • 85

2e0a869a-0155-4fd2-48be-f8e249c8c513_lists_16754.jpg

 

«Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали мутахасислари томонидан 220/110/10 кВ кучланишли «Хоразм» подстанциясидаги АТ-1 трансформаторида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

⚡️ Ушбу таъмирлаш жараёнида подстанцияда жойлашган бошқа электр ускуналар ҳам жорий таъмирдан ўтказилмоқда.

❗️ Таъмирлаш жараёнида электр таъминотида узилишларга йўл қўймаслик учун АТ-1 трансформатори юкламаси АТ-3 трансформаторига ўтказилди. Натижада таъмирлаш ишлари истеъмолчилар электр таъминотига салбий таъсир кўрсатмади.

Мазкур техник тадбирлар тақсимловчи тармоқларга электр энергиясини узатиш барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

t.me/XorazmMET_Axborot