2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: 35/10 кВ кучланишли «Нанай» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди
  • 03.10.2025
  • 61

154d26c2-b586-fd44-99c0-c8a72a05b255_lists_16750.jpg

 

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 35/10 кВ кучланишли «Нанай» подстанциясида 2025–2026 йил куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун зарур амалиётлар, шунингдек, электр энергиясига талаб юқори бўлган даврда генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш мақсадида бир қатор техник профилактика ишлари амалга оширилди.

⚡️ Жумладан, подстанциянинг 10 кВ кучланишли «Олмазор» ва «Зарбдор» қурилмаларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Мазкур ишлар доирасида:

• Ускуналар техник кўрикдан ўтказилди;
• Зарар кўрган қисмлар алмаштирилди;
• Электр уланиш нуқталаридаги бўшашган жойлар маҳкамланди;
• Қурилмалар меъёрий ҳолатга келтирилди.

 Таъмирлаш ишлари мутахассислар томонидан хавфсизлик техникаси қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда бажарилди.

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ "НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг 

https://t.me/NamanganMET_Axborot