2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: 220 кВ кучланишли «Л-Т-КУ-2» электр узатиш тармоғида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди
  • 03.10.2025
  • 71

50fed456-25ff-6468-9a00-964c01c68d03_lists_16748.jpg

 

«Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали Тошкент гуруҳи мутахасислари томонидан 220 кВ кучланишли «Л-Т-КУ-2» тармоғида 2025–2026 йил куз-қиш мавсумида электр таъминоти барқарор бўлишини таъминлаш учун жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Таянч устунларининг таркибий қисмлари кўздан кечирилиб, шикастланган элементлар янгисига алмаштирилди. Шунингдек, электр узатиш тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоқ қайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилди.

⚡️ Навбатчи бригадалар тасдиқланган иш режаси ва кунлик топшириқномалар асосида навбатдан ташқари назорат кўриклари ҳамда таъмирлаш-созлаш ишларини 24/7 режими асосида бажаришмоқда. 

Магистрал электр тармоқлари ва подстанцияларда модернизация-реконструкция, қурилиш монтаж ишлари эса лойиҳа йўл харитасига мувофиқ давом эттирилмоқда.

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун 

⇒ t.me/ToshkentMET_Axborot