► 35/6 кВ кучланишли «Шўр» подстанциясида олиб борилган техник-профилактик хизмат кўрсатиш жараёнида Т-2 куч трансформаторининг ташқи жиҳозлари таъмирланиб, сиртки ҳимоя корпуси коррозияга қарши бўёқланди.
► 35/6 кВ кучланишли «Қурилиш» подстанциясида эса Т-2 куч трансформатори таъмирдан чиқарилиб, электр ускуна ва жиҳозлари ювиб тозаланди.
⚡️ Ушбу техник тадбирлар электр тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда тақсимловчи тармоқларга барқарор электр таъминоти етказиб беришга хизмат қилади.
Бундан ташқари, «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 2025–2026 йил куз-қиш мавсуми давомида генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган.
⚡️ Навбатчи бригадалар тасдиқланган иш режаси ва кунлик топшириқномалар асосида навбатдан ташқари назорат кўриклари ҳамда таъмирлаш-созлаш ишларини 24/7 режими асосида бажаришмоқда.
Магистрал электр тармоқлари ва подстанцияларда модернизация-реконструкция, қурилиш монтаж ишлари эса лойиҳа йўл харитасига мувофиқ давом эттирилмоқда.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун