2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
FM.87.9: 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарликка бағишланган матбуот анжумани ҳақида ахборот берилди
  • 03.10.2025
  • 70

«Ўзбекистон–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида эфирга узатилган «Янгиликлар» дастурида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан амалга оширган ишлари сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани ҳақида ахборот берилди.

Радиобошловчи — журналист Жасуржон Деҳқонов. Дастурни журналист Нилуфар Аҳмедова тайёрлаган.

⚡️Интервью — Салим Эшонқулов, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Электр энергияси оқимларини таҳлил қилиш ва ҳисоботини юритиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

► Йил бошидан бугунги кунга қадар бир қатор лойиҳалар амалга оширилиши натижасида, подстанцияларнинг қуввати 492 МВА оширилди.

► 2025-2026 йил куз-қиш мавсумида электр қурилмаларини барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, 1566 километр узунликдаги электр тармоқлари (режага нисбатан 140 фоиз), 39 та трансформатор (130 фоиз), 122 та  комутацион аппаратларда (102 фоиз) мукаммал таъмир ишлари бажарилди ва 12 324 километр узунликдаги электр тармоқлари (режага нисбатан 103 фоиз), 1 472 та трансформатор (129 фоиз), 2561 та комутацион аппаратда (106 фоиз) жорий таъмир ишлари бажарилди.

⇒  Қўшимча маълумотлар

✍️ МАТБУОТ АНЖУМАНИ:  «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан амалга оширган ишлари сарҳисоби

✍️ uza.uz — "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ: Куз-қиш мавсумида электр энергияси барқарор етказиб берилади

Ютубда кўриш

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati