ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ: ТАРИХИ, ИБТИДОИЙ ШАКЛИ, ТАРАҚҚИЁТИ, БУГУНИ (10-маълумот)
  • 18.01.2021
  • 568

Уоррен Де ла-Рюнинг тажрибасини Генрих Гебель (1818–1893) исмли германиялик соатсоз уста бирмунча такомиллаштирди.

1878 йилда Лодигин тажрибаларидан бехабар инглиз олими Жозеф Сван (1828–1914) шиша колба шаклидаги биринчи лампочкани яратди. Колба ичида электр токига қаршилик қилувчи мослама «кўмир сим» шаклида бўлиб, унинг ёруғлиги жуда кучсиз эди.

1879 йилда эса ихтирочи Томас Эдисон (1847–1931) ҳозирда биз билган хўжалик буюмига яқинроқ бўлган лампочкани ихтиро қилди. Унинг ихтиросида Сван тажрибалари асос бўлгани рост, Томас уни янада такомиллаштирди.

 Хуллас, 1880 йилдан бошлаб донаси 2,5 доллар  бўлган лампочкаларнинг дастлабки шакли ишлаб чиқарилиб, аҳолига сотила бошланди. Орадан бироз вақт ўтгач, Жозеф Сван ва Томас Эдисон ўз маблағ ҳамда билимларини бирлаштириб, «Edison & Swan United Electric Light Company» ташкилотига асос солишди.

1 - https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5409

2 - https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5411

3 - https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5413

4 - https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5415

5 - https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5444

6 - https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5496

7 - https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5536

8 - https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5538

9 - https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5649

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ

Ахборот хизмати t.me/uzmetaxborotxizmati

>