ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ: ТАРИХИ, ИБТИДОИЙ ШАКЛИ, ТАРАҚҚИЁТИ, БУГУНИ (7-маълумот)
  • 01.01.2021
  • 587

   XVIII аср бошларида атмосферадаги электр ёйи хусусиятларини ўрганиш бўйича рус олимлари Г.В.Рихман (1711–1753) ҳамда М.В.Ломоносов (1711–1765) ўз илмий тажрибаларини ўтказишган.

   Аммо дастлабки электр назарияси америкалик машҳур сиёсатчи, дунё харитасида АҚШ давлати пайдо бўлишига ўз ҳиссасини қўшган давлат арбоби, шу билан бирга, замонасининг таниқли олими Бенжамин Франклин томонидан яратилди. Унинг рисолаларида («Электр билан тажрибалар ва кузатишлар» асари, 1747) электр энергияси «номоддий суюқлик», «кўринмас оқим» дея таърифланган.

   Шунингдек, у мусбат ва манфий заряд тушунчасини киритади ва уларни (+) → мусбат ҳамда (–)→ манфий математик белгилар билан ифодалайди.

   Олим биринчи бўлиб яшин уришига қарши восита — яшинўтказгични ихтиро қилади ва унинг ёрдамида чақмоқнинг электр энергияси билан ҳамоҳанглигини исботлайди.

   1- маълумот, 2- маълумот,  3- маълумот, 4-маълумот, 5-маълумот ва 6-маълумотлар

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>