ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ: ТАРИХИ, ИБТИДОИЙ ШАКЛИ, ТАРАҚҚИЁТИ, БУГУНИ (4-маълумот)
  • 23.12.2020
  • 498

   Уилям Хилбертнинг XVII аср бошидаги илк тажрибаларидан сўнг «электр» атамаси эл орасида машҳур бўлиб, турли тажриба-синовлар ўтказила бошланди...

   1663 йилда Отто фон Герике металл таёқчага бириктирилган шар шаклидаги электростатик машина (олтингугуртдан) яратиб, ҳосил бўлган электромагнит майдони нафақат тортиш, балки ўзидан итариш хусусиятини ҳам намоён қилишини ўрганди.

   1729 йилга келиб инглиз тадқиқотчиси Стивен Грей электр энергиясини масофадан узатиш бўйича тажрибалар ўтказаётиб барча жисмлар ҳам электр энергиясини бир хилда ўтказмаслигини аниқлади.

   1733 йилда француз олими Шарль Дюфе икки турдаги электр токи мавжудлигини аниқлади: «шишали» — ипак матоларини шиша юзасига ишқалашдан, «қатронли» — смола, яъни қатронни жун матоларга ишқалашдан ҳосил бўладиган.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>