Ўртаер денгизида мавжуд бўлган қадимги маданиятлар баъзи нарсаларни, масалан, қаҳрабо дарахтининг қуриган шохларни мушук мўйнасига ишқалаб, сўнг енгилроқ нарсаларни тортиб олиш мумкинлигини билишган...
Милетлик Фалес милоддан аввалги 600 йилларда статик электр энергиясини ўз кузатувларида қайд этиб борган. Айрим жисмлар бир-бирига ишлақаниши оқибатида маълум муддат магнитлик хусусиятига эга бўлса, айрим «магнетит» деб аталган ерости кўмирлари ҳеч қандай ишлов берилмаса ҳам айрим жисмларни ўзига ёпиштириб олишини ўрганган.
Табиатшунос магнитланиш — электрланиш ҳодисаси билан умумий негизга эга эканлигини билмаган.
Шундай қилиб, 1600 йилда Уилям Хилберт электр атамасини ўзининг асарида «амбер», яъни юнон тилида ἤλεκτρον: «электрон» — «қаҳрабо» деб атаб, унинг хусусиятларини ёзганидан сўнг бу табиат неъмати илмий асарларда тез-тез учрайдиган бўлди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati