“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати ҳисоботи
Хабарингиз бор, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти таркибида 78 та юқори кучланишли подстанциялар мавжуд. Ўз-ўзидан маълумки, электр энергетика тармоғининг барча қурилма ва жиҳозлари кун давомида 24 соат, йил давомида 12 ой — қаҳратон қиш ва жазирама ёз шароитларида ҳам кеча-ю кундуз барқарор фаолият кўрсатиши лозим. Демак, 220–500 кВли подстанцияларда хизмат кўрсатувчи мутахассис-ходимлар турли техник-муҳандислик ҳолатларига тайёр бўлиши талаб этилади. Бундай ҳолатлар эса айнан куз-қиш мавсумида кўпроқ, истеъмолнинг кескин ошиши натижасида кузатилиши табиий ҳол.
Шу ўринда яна бир жиҳатни алоҳида айтиш лозимки, электр тармоқларида мавсумий тайёргарликлар мавсумга қадар икки-уч ой олдин бошланганидек турли кўрик ва тайёргарлик машқларини ўтказиш бўйича топшириқлар ҳам белгиланган муддатдан олдинроқ эълон қилиниб, мавжуд тартиб-қоидаларга кўра тайёргарлик ишлари олиб борилади.
Масалан, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ таркибидаги корхоналар объектларида “Ёнғин хавфсизлиги қоидалари” талабларига риоя этилиши, электр ускуналарини қишки мавсумда ёнғинга хавфсиз ишлашга тайёрлаш, ёнғин-техник комиссиялари, кўнгилли ўт ўчириш дружиналари фаолиятини фаоллаштириш, Давлат ёнғин назорати органлари кўрсатмаларини бажариш, ёнғинларнинг олдини олиш ишларига ходимларни кенгроқ жалб қилиш мақсадида Жамият бошқаруви раисининг буйруғи 2020 йил 30 март санасида эълон қилинган эди.
Жумладан, 105/21-2020-сонли буйруқ таркибида шундай топшириқлар мавжуд:
1. “Ўзбекистон МЭТ” АЖ барча корхоналарида 2020 йил 16 ноябрдан 16 декабргача ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлиги ташкил этилсин ва ўтказилсин.
2. Ёнғин хавфсизлиги ойлиги ҳамда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилиши белгиланган Кўрикнинг мақсади ва асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
· Ёнғин хавфи бўлган куз-қиш мавсумида ёнғинларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги даражасини оширишга қаратилган тадбирларни кучайтириш;
· Ходимлар томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш, ҳатто ёнғинга олиб келмаган қоидабузарликларга нисбатан қатъий чоралар кўриш.
3. Ёнғин хавфсизлиги ойлиги ҳамда кўрик ойлигига тайёргарлик кўриш, ўтказиш натижаларини умумлаштириш учун “Ўзбекистон МЭТ” АЖ таркибидаги филиал, бошқарма ва бўлимлардан етук мутахассисларни жалб этган ҳолда Марказий комиссия таркиби тузилсин.
· Ўқув қўлланма ва маълумот материаллари ва ҳужжатларнинг, шунингдек, ёнғинга қарши бирламчи ҳимоя воситаларининг мавжудлиги ва ҳолатлари текширилди;
· Ишлаб чиқариш ходимлари орасидан малакали ишчилар комиссия ҳамкорлигида иш жойларида Ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларининг бажарилишини текширишга сафарбар этилди;
· Филиаллар ҳамда филиаллар таркибидаги подстанцияларда ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларини ўрганиш бўйича “Ёнғин содир бўлганда ходимларнинг ҳаракати” мавзусида семинарлар ва машғулотлар ташкил этилди;
· Кўрик машғулотлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги ходимлари иштирокида ўтказилиши таъминланди;
· Кўрик давомида ташкил этилган семинарлар, Ўзбекистон Республикаси ФВВ ёнғин хавфсизлиги ходимлари билан биргаликда ўтказилган машғулотлар Жамиятнинг uzbekistonmet.uz веб-сайти ҳамда унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кенг ёритилмоқда.
· Кўрик доирасида ўтказилган семинар ва машғулотлар фото, видеотасмага туширилиб, дисклар ва фотоальбомлар шаклида комиссияга тақдим этилмоқда.
1-ўрин — 15 000 000 сўм;
2-ўрин — 13 000 000 сўм;
3-ўрин — 12 000 000 сўм.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг 2020 йил 30 март санасида 105/21-2020-сонли буйруғига Марказий комиссия ўтказилган машғулотлар бўйича жорий йилнинг 25 декабригача юқори кучланишли подстанциялар ва электр узатиш ҳаво тармоқларида меҳнат фаоляти олиб бораётган ишчи-ходимларнинг Ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларини қай даражада бажараётгани, аниқланган камчиликлар бартараф этилгани, оширилган малака семинарларидан сўнг ўзлаштирилган билимлар амалиётга қандай татбиқ этилаётгани ҳақида хулосалар ва, албатта, кўрик ойлиги машғулотларнининг ғолиблари эълон қилинади.
Жамиятнинг uzbekistonmet.uz веб-сайти ҳамда унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боринг.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати