Янгиликлар
АНДИЖОНДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНАДИ
  • 07.12.2020
  • 686

   “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

   Янги бино очилишига бағишлаб ўтказилган тадбирда сўз олган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Дадажон Исақулов ва бошқалар томонидан мамлакатимизда тизимда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар натижасида электр энергияси таъминоти йилдан йилга яхшиланиб бораётганлиги, бу иқтисодиётимиз ҳамда аҳоли турмуш фаровонлигини юксалишига хизмат қилаётганлиги таъкидланди.

   «Ўзбекицон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфига кирувчи республикамиздаги мавжуд 22 та подцансияда қурилиш-монтаж ҳамда модернизация ишларини амалга ошириш кўзда тутилган. «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиалининг янги биноси барпо этилганлиги бу борадаги ишларнинг дебочаси бўлди.

   - Филиалимиз вилоят ҳудудидаги 500 кВольтли “Лочин”, 220 кВольт кучланишдаги “Юлдуз”, “Хакан”, “Фозилмон”, “Бобур” подстанцияларига хизмат кўрсатади, - дейди “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали раҳбари Козимжон Йўлдошев. – Филиалимиз учун қурилган янги бино, ажратилган янги техника ва ускуналар, яратилган шарт-шароитлар фаолиятимизни янада самарали бўлишида муҳим аҳамият касб этади.

   Филиалнинг икки қаватли, замонавий, кўркам ва барча қулайликларга эга биноси қурилиши ва жиҳозланиши учун 4,7 миллиард сўм маблағ сарфланди.

   Айни пайтда филиал тасарруфидаги электр узатиш линияларининг умумий узунлиги 475,5 километрни, мавжуд 5 та подстанциянинг электр қувватни ўтказиш имконияти 1 минг 982 МВАни ташкил этади, 20 дан зиёд турли техника воситалари мавжуд. Шунингдек, филиал тизимидаги 1 та бўлим, 4 та хизмат, 10 махсус гуруҳ таркибида 220 нафар ишчи-ходим меҳнат қилади.

   Филиалда олиб борилган модернизация ишлари натижасида 220 кВли «Юлдуз» подстанцияси қувватни ошириш мақсадида 2 дона 125 МВА автотрансформатор ўрнига 2 дона 200 МВА автотрансформатор ўрнатилиб, ишга туширилди. Бу билан истеъмолчиларнинг электр энергияси билан таъминланиши қўшимча 150 МВтга оширилди. 

   Бундан ташқари, микропротсессорли панеллар, 12 дона 110 кВли, 12 дона 220 кВли разрядниклар, 3 дона 10 кВли ток чекловчи реактор, ОГИ русумидаги аккумулятор батареялар, ТҲИЛЕC русумли зарядлаш жиҳозларини таъмирлаш, умуман, эскирган жиҳоз ва ускуналарни янгисига алмаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

 

 

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМУРЗОҚОВ (фото), ЎзА

Батафсил: https://uza.uz/uz/

 

 

 

 

«Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали ишчи-ходимлари томонидан тайёрланган ролик

(ҳаваскорлик иши намунаси)

   Андижон вилояти: Аҳолини узлуксиз электр энергияси ва газ билан таъминлаш ишларини ёритишга бағишланган пресс-тур

    https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5224

   АНДИЖОНЛИК ЭНЕРГЕТИКЛАР ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ ЯНГИ БИНОДА ДАВОМ ЭТТИРИШАДИ

   https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5248

   http://uzbekistonmet.uz/oz/

   http://uzbekistonmet.uz/uz/

   «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали фаолиятига бир назар...

   https://telegra.ph/uzbekistonmetuz-12-04-3

   «Andijon magistral elektr tarmoqlari» filiali faoliyatiga bir nazar...

   https://telegra.ph/uzbekistonmetuz-12-04-4

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>