Янгиликлар
«АНДИЖОН МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ ТАРКИБИДАГИ 220/110/10 КВ ЛИ «ЮЛДУЗ» ПОДСТАНЦИЯСИДАГИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ
  • 03.12.2020
  • 917

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали таркибида фаолият юритаётган 220/110/10 кВли «Юлдуз» подстанцияси 1968 йилда ишга туширилган. Подстанцияда 9 дона 220 кВ ячейка бўлиб, 5 дона 220 кВли линиялар Л-КрЮ Қирғизистон Республикасининг «Крисстал» подстанциясидан, Л-ЮЛ электр узатиш тармоғи 500 кВли «Лочин» подстанциясидан, Л-ХЮ тармоғи 220 кВ «Хакан» подстанциясидан, Л-Туркистон ва Л-Газлама ҳаво тармоқлари эса «Бобур» подстанциясига боғланган.

   Шунингдек, подстанцияда 14 дона 110 кВ ячейка бўлиб, 10 дона 110 кВ линиялар ва 10 дона 10 кВ фидерлар орқали Андижон вилояти шаҳар ва туманларидаги аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектлари, кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан бир қаторда саноат корхоналарини электр энергияси билан таъминлайди. 

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрь ПҚ-3284-сонли «Жаҳон банки иштирокида “Магистрал электр тармоқ подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Республика ҳудудида жойлашган «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги 22 та подстанцияарда қурилиш-монтаж ишларини ўз ичига олувчи амалиётлар кўзда тутилган.

   Андижон вилоятида жойлашган «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги подстанцияларни модернизация қилиш бўйича биринчи босқичда маънан ва жисмонан эскирган электр қурилмаларини замонавийларига алмаштириш назарда тутилган.

   Мисол учун,

   220/110/10 кВли «Юлдуз» подстанциясида ўтказувчанлик қувватни — электр таъминоти ишончлилигини ошириш учун мавжуд 2 дона 125 МВА автотрансформаторлар ўрнига 2 дона 200 МВА автотрансформаторларини ўрнатиш, шу билан бирга, 220 кВ ҳаволи ўчиргичлардан 9 донасини,
110 кВли ўчиргичларнинг эса 14 донасини замонавий элегаз ўчиргичларига алмаштириш режалаштирилган. Лойиҳани бажариш муддати 2017–2022 йиллар оралиғи деб белгиланган. 

   Ҳозирда 220 кВли «Юлдуз» подстанциясида мавжуд ўтказувчанлик қувватини ошириш мақсадида 2 дона 125 МВА автотрансформаторни ўрнига 2 дона 200 МВА автотрансформатори ўрнатилиб, ишга туширилди. Андижон вилояти халқ хўжалиги объектларини электр энергияси билан таъминлашда қўшимча 150 МВт қувват қўшилди.

   Бундан ташқари,

   - 6 дона микропроцессорли панеллар; 

   - 12 дона 110 кВли разрядниклар (ОПН-110 кВ);

   - 12 дона 220 кВли разрядниклар (ОПН-220 кВ);

   - 3 дона 10 кВли XKDCKL-10-1600-6,93 русумли махсус реакторлар; 

   - OGI-470LA русумли аккумулятор батареяларининг 108 элементи, THILEC русумли 1 дона қувватлаш ускунаси ўрнатилди.

   «Тўрақўрғон ИЭС» ва 220 кВли «Юлдуз» подстанциясини боғловчи 100,17 км узунликдаги 220 кВли икки занжирли ҳаво тармоғи тортилиб, 220 кВли ОТҚга иккита янги ячейка, замонавий элегаз ўчиргич, ток трансформаторлари ва ажратгичлар ўрнатилган ҳолда ишга туширилди.

 

 

 

 

© ATV, Сардорбек Отажонов ва Муҳаммаджон Билоловлар лавҳаси

 

   Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг биринчи ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири томонидан имзоланган Аҳолини узлуксиз электр энергияси ва газ билан таъминлаш ишларини ёритишга бағишланган Пресс-турлар режасига мувофиқ 2020 йил 28 ноябрь санасида ўтказилиши режалаштирилган, Андижон вилоятидаги умумий қуввати 400 МВтга тенг бўлган «Юлдуз» подстанциясида олиб борилаётган ишлар таҳлилига бағишланган Пресс-тур, иқлим шароити туфайли 2020 йилнинг 1 декабрь санасида Андижон вилояти ҳокимияти Матбуот хизмати билан ҳамкорликда ўтказилди.

   Пресс-турда «Andijon TV» телеканали ходимларидан ташқари вилоятнинг етакчи нашр вакиллари ҳам иштирок этишди.

   Ўтказилган тадбир сўнг куз-қиш мавсумида электр таъминотида юзага келаётган ҳолатлар ва уларнинг ечими бўйича интервью ҳамда баёнотлар Андижон вилояти телеканали орқали эфирга узатилди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>