Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурига мувофиқ «Самарқандлик магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси жорий йилнинг 2-3 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрига саёҳат уюштиришди.
⚡️ Юқори кучланишли электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи 30 нафар самарқандлик энергетиклар ва улар оила аъзоларининг саёҳат-зиёрат тадбири кун тартибидан таниқли хонанда концерт дастури томошаси ҳамда пойтахтнинг диққатга сазовор қадамжойларини зиёрат қилиш кабилар ўрин олди. Саёҳат тадбири филиал касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати