«Ўзэнергоинспекция» Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан 220/110/10 кВ «Гўзал» подстанциясида 500/220 кВ ҳаво узатиш электр тамоғини нуқсонли изоляторларини алмаштиришга қаратилган модернизация ишлари ўрганилда бригада томонидан қоидабузарликка йўл қўйиш ҳолати аниқланди.
Хусусан, ўрганиш давомида модернизация ишларини бажараётган бригада ходимлари хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этмасдан нарядсиз, махсус кийимсиз ва ҳимоя воситалари етарли бўлмаган ҳолда ишларни амалга оширилаётгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан бригада ишдан четлаштирилди ҳамда хавфсизлик чора-тадбирлари тўлиқ бажарилиши бўйича кўрсатмалар берилди ва назоратга олинди.
Маълумки, энергетика объектларида қурилмаларни хавфсизлик техникаси қоидаларига асосан эксплуатация қилишни таъминлашга доир қонун-қоида талаблари мавжуд. Мазкур белгиланган талабларни бажаришга ва қоидаларга амал қилиш ҳар бир соҳа ходимининг асосий мажбурияти эканлигини унитманг!
Манба: https://t.me/Energoinspeksiya/5433
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати