Бўш иш ўринлари
Бўш иш ўрни: Дастурий таъминотни амалга ошириш, қўллаб-қувватлаш техники вазифаси
  • 16.09.2024
  • 98

Дастурий таъминотни амалга ошириш, қўллаб қувватлаш техникининг асосий вазифаси қуйидагича: Дастурий таъминот техник лавозимига  ўрта-махсус касб-ҳунар маълумотига эга бўлган шахслар, менежерлар, мутахассислар ва ходимларнинг малака маълумотномасига мувофиқ тайинланади.

Номзод қуйидагиларни билиши талаб этилади:

Дастурлаш усуллари ва ахборотни қайта ишлашда компютер технологияларидан фойдаланиш билан боғлиқ қўлланма ва меъёрий материаллар;

Амалдаги стандартлар, саноқ тизимлари, шифрлар ва кодлар;

Математик ва мантиқий таҳлил усуллари;

Дастурлаш усуллари;

Дастурлаш ва компютер технологияларидан фойдаланиш бўйича илғор тажриба;

EXCEL ва WORD ҳужжатларини яратиш ва қайта ишлаш воситалари;

Дастурлаш учун VISUAL BASIC иловалари ҳақида умумий маълумот;

ACCESS каби маълумотлар базаларининг асослари;

SQL сўровлар тили;

SQL SERVER ёки MySQL серверларида маълумотларга кириш ва ҳимоя қилиш усуллари;

Электр энергиясини ишлаб чиқариш, электр таъминоти ва энергия истеъмоли тизимлари ҳақида тушунчага эга бўлиш мақсадга мувофиқдир.

 

Асосий вазифалари:

Фойдаланувчи вазифалари асосида дастурий воситаларни ишга тушириш ва созлаш;

Дастурий таъминотнинг ишлашини ва компютер техникасининг техник ҳолатини назорат қилиш;

Корхона томонидан бошқариладиган дастурларга кириш ҳуқуқини очган ҳолда фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказишни бошқариш;

Корхонада ишлайдиган дастурлардан фойдаланувчилар билан ишлаш, тизимни созлаш ва серверларга уланиш бўйича масофавий фойдаланувчиларга услубий ҳамда маслаҳат ёрдами кўрсатиш;

Юқори ташкилотларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда Иш берувчи томонидан ишлаб чиқувчилар билан биргаликда бошқариладиган дастурларни қўллаб-қувватлаш;

Умумий дастурга киритилган дастур ва кичик дастурлар учун техник шартлар ҳамда топшириқларни ишлаб чиқишда иштирок этиш.

 

❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй.

Мурожаат учун: 71-236-6615.

Онлайн резюме

Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>